Ўзбекистон
01.06.2023
1 424

Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлисида “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Қонун билан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун ички ишлар ва Миллий гвардия органларига зарур ваколатлар берилишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Унга кўра, Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда белгиланган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги 7 та моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тегишли бўлади.
Ушбу ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо қўллашга ҳақли бўлган мансабдор шахслар, шунингдек, Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишга ҳақли бўлган ушбу органлар тузилмаларининг мансабдор шахслари белгиланмоқда.
Қонуннинг қабул қилиниши табиий ресурсларни, яъни сув обектларига оқова сувларни оқизиш, ер усти сувларини, атмосфера ҳавосини ҳамда атроф-муҳитни чиқиндилар билан ифлослантириш ҳолатларини келтириб чиқарувчи объект ёки субъектларга нисбатан тезкор чоралар кўрилишини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Улашиш:
Бошқалар
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.
Карманада «Биз ёшлар - яшил тараққиёт учун бирлашайлик» шиори остида экологик акция ўтказилди
Навоий вилояти Кармана туманида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан «Биз ёшлар-яшил тараққиёт учун бирлашайлик» шиори остида эко плоггинг акцияси ўтказилди.
Миллий гвардиянинг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмаларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди
Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган бўлимларга номзодлар танлов асосида мавжуд бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинади.
Сурхондарёда вояга етмаган ҳайдовчи автомобилни Миллий гвардия ходими устига ҳайдади
Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмай, воқеа жойидан қочиб кетмоқчи бўлган.
Қонунчиликка Миллий гвардия фаолияти билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикасининг “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонуни (ЎРҚ-881-сон, 28.11.2023 й.) қабул қилинди.