Содда талқин
05.06.2024
455
Ариза берувчи давлат хизмати олиш учун Давлат хизматлари марказига келган ҳолда мурожаат этади ёки электрон тарзда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ариза берувчи давлат хизматлари олиш учун сўровномани электрон тарзда мустақил равишда, платформада жойлаштирилган маълумотдан фойдаланган ҳолда сўровномага мувофиқ шакл бўйича тўлдиради.
Сўровномага:
-паспорт нусхаси;
-ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда — ишончнома нусхаси;
-марҳум номидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақида архив ҳужжатлари олинаётганда — марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома ва ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
-ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда — васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса — уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.
Ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар нусхалари Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан уларнинг асл нусхаларидан олиниши лозим.
Ариза берувчи томонидан ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда ҳужжатларнинг асли талаб этилмайди. Бунда ушбу маълумотлар идоравий нотариал архив ходимлари томонидан сўров юбориш ва идоралараро электрон ҳамкорлик орқали текширилади.
Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек тегишли ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Архив ҳужжатларини бериш учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:
-нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликатини бериш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида;
-нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма бериш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида;
-архив ҳужжатларидан нусхалар бериш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида;
-архив маълумотномалари бериш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи миқдорида.
Гербли (махсус) бланкаларда нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликатлари берилганда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ герб йиғими ундирилади.
"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади;
Шўрчи туман адлия бўлими
Давлат хизматлари маркази булим бошлиғи В.Холиёров
Улашиш:
Бошқалар
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар
Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.
Қонунчилик ҳужжатлари қисқартирилмоқда
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси Lex.uz да 14 мингдан ортиқ амалдаги қонунчилик ҳужжатлари мавжуд.
Эндиликда давлат хизматлари (my.gov.uz) орқали жарималарга эътироз билдириш мумкин бўлади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан муҳокамага қўйилган қарор лойиҳасига кўра, 1 октябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан юборилган қарор ва хабарномалар бўйича ЙҲХХга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади
10 дан ортиқ хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг тартиби белгиланди.
Мобил телефонлар орқали фойдаланиш мумкин бўлган давлат хизматлари кўпаяди, тўловлар камаяди
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган дастурда давлат хизматларини олишда яна бир қанча қулайликлар бўлиши назарда тутилмоқда.