Ўзбекистон
24.07.2023
1 256

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходимининг боғчада бир гуруҳ тарбияланувчи болаларга насиҳат қилаётгани акс этган, “Аввал оқдан қорани ажратиб олиш керак” сарлавҳаси остида видео тарқалган эди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди. Маълум қилинишича, 17 июль куни Учтепа туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари томонидан туман ИИО ФМБ, мудофаа ишлари бўлими ҳамда “Фарҳод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси номига ҳамкорликда “Ҳарбийлар билан учрашув” мавзусида профилактик тадбир ўтказиш юзасидан таклифнома юборилган. Профилактика инспекторлари боғча тарбияланувчиларига ватанга муҳаббат, ота-она қадри ва келажакда ватанни қўриқлайдиган мард ўғлон ва қизлар бўлиб етишишлари, боғчадан нотаниш фуқаролар билан кетмаслиги, уйини бегона шахсларга очмаслик ҳақида суҳбат ўтказиб, ўзлари билан олиб келган китоб ва ўйинчоқларни боғча тарбияланувчиларига совға қилишган. Тадбир тафсилотлари акс этган видео гуруҳ тарбиячиси тарбияланувчилар ота-оналарини жамлаган Телеграм гуруҳига ташлаб берган. Айрим ота-оналар томонидан бу видео лавҳа бошқа гуруҳларга ташланиб, томошабинлар томонидан нотўғри талқин қилинган. “Ҳурматли давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари! Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси Сизлардан бу каби тадбирларни аниқ белгиланган дастур ва режа асосида болажонлар учун қизиқарли ўтишини таъминлашларини сўрайди. Бундан ташқари, таълим муассасаси ҳудудига бегоналарни кирмаслигини таъминлашингиз лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Шунингдек, ижтимоий тармоқ муаллифлари воқеликка чуқурроқ ёндашсалар айни муддао бўларди. Чунки, фарзандларимиз хавфсизлиги, уларнинг саломатлиги барчамиз учун бирдек муҳим деб биламиз”, — дейилади муносабатда.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Самарқандда ота боласини аёвсиз ургани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқда кичик ёшдаги боланинг боғчага юз-кўзлари жароҳатланган ҳолда келгани тасвирланган видео тарқалди.
Тошкент метросида ёнғин чиққани ростми? Тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда “Тошкент метрополитени” ДУК “Космонавтлар” бекатида ёнғин чиқди мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Машинани ЙПХ ходимининг устига ҳайдаган ҳайдовчи қамалди
Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган ва Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган.
Хоразмда тарбиячи боғча болаларини калтаклади
Табиячи тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлган ва ички меҳнат тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузган.