Ўзбекистон
16.06.2023
1 308

Ички ишлар вазирлигининг Hudud24.uzга маълум қилишича, Қашқадарёда оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисалари кўп содир бўлишига ҳайдовчилар белгиланган тезликка риоя қилмай, тезликни оширганликлари сабаб бўлмоқда. Масалан, 14-15 июнь кунлари Қашқадарё вилоятининг халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлларида 100 км/с белгиланган тезликка амал қилмай, ҳайдовчилар 164,144, 143, 140, 134, 124 км/сда машина бошқарганлиги ҳолати аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан Ўзбекистонда:
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши, —
БҲМнинг 9 баравари (2.970.000) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор ошириб юбориши:
транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилиб, БҲМнинг 25 баравари миқдорида (8.250.000 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши:
транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, БҲМнинг 25 баравари миқдорида (8.250.000 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:
тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;
тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;
зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;
йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.