Ўзбекистон
08.07.2023
1 119

Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида яшовчи 21 ёшли О.В. Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилиб, “номаълум шахс” Telegram орқали ўзини гўёки ижара учун эълон қилинган уй эгаси сифатида таништиргани ва О.В.нинг ишончига кириб, унинг банк картасидан 450 минг сўм миқдоридаги пулни алдов йўли билан олиб, суҳбат ёзишмаларини ўчириб юборганини маълум қилган. Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида яшовчи 20 ёшли Ҳ.А. содир этганлиги аниқланган. Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ҳ.А. интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали ўзини “Уй эгаси” сифатида таништирган ҳолда, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш орқали ундаги пулларни ўзлаштиргани аниқланган. Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Ҳ.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?
Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.
ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.
Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?
Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.
“Қаттиқ ҳайфсан” ёки “огоҳлантириш” интизомий жазоми?
Меҳнат кодексининг 312-моддасига кўра, меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга фақат белгиланган интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли.
Наманганда PUBG аккаунти сотиб олмоқчи бўлган йигит 17 миллионга чув тушди
Самарқандлик 21 ёшли фуқаро гўёки кучайтирилган аккаунтни сотиши ҳақида айтиб йигитни алдаб, ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига олдиндан пул маблағларини ўтказдириб олган.
Бухорода кибержиноят оқибатида фуқаронинг 12 млн сўмдан ортиқ пули ўғирланди
Жиноятчи интернет фойдаланувчиларига Телеграм орқали “Сизга ютуқ чиқди” мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали пулларни ўғирлаб келган.
Бухорода 70 кишининг банк картасидан салкам 300 млн сўм пулларни ўмарган йигит аниқланди
Фирибгар 3 ойдан кўпроқ вақт мобайнида фуқароларнинг пулларни алдов йўли билан қўлга киритган.
Тошкентда автобус ичидаги йўловчилари билан кўприкдан тушиб кетгани ростми?
Ижтимоий тармоқларда “Арча кўчада Автобус ичидаги одамлари билан Мостдан тушиб кетгани айтилмоқда” мазмунидаги видеолавҳа тарқалди.