currencies image

12 965,34 UZS

14,82

usd

currencies image

14 525,07 UZS

81,50

eur

currencies image

161,34 UZS

0,29

ru



АсосийЯнгиликларИккита ҳудудда жами 19 кг гиёҳвандлик моддаси контрабандаси билан шуғулланганлар қамоққа олинди

Иккита ҳудудда жами 19 кг гиёҳвандлик моддаси контрабандаси билан шуғулланганлар қамоққа олинди

Ўзбекистон

calendar

09.09.2023

eye

538

Иккита ҳудудда жами 19 кг гиёҳвандлик моддаси контрабандаси билан шуғулланганлар қамоққа олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Хусусан, Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи, 1975 й.т. фуқаронинг яшаш хонадонида Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган 9 кг. 766 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Андижон – Наманган йўналишида ҳаракатланаётган, Пахтаобод туманида яшовчи, 1995 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашина ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан Уйчи тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада, унинг салон қисмида Қирғиз Республикасидан олиб келинган 1 кг. 379 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Тошкент вилоятининг Пискент туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса муқаддам Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилиб, хуфия жойга яшириб кетилган 8 кг “гашиш” моддасини қабул қилиб олган вақтларида Фарғона вилоятида яшовчи, 1975 ва 1981 йилларда туғилган 2 нафар шахс ушланган. Шунингдек, Бекобод шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро ушбу гиёҳвандлик воситасини муқаддам мазкур жойга қолдириб кетганлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинган. [caption id="attachment_19941" align="aligncenter" width="1081"] Видеодан тасвир[/caption] Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246- ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: