currencies image

12 160,99 UZS

72,68

usd

currencies image

14 178,50 UZS

55,38

eur

currencies image

153,92 UZS

0,92

ru



АсосийЯнгиликларИнсон қадрини улуғлаш унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашда яққол намоён

Инсон қадрини улуғлаш унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашда яққол намоён

Суд очерклари

calendar

30.03.2024

eye

383

Инсон қадрини улуғлаш унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашда яққол намоён

Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 2023 йил 19 сентябрда бўлиб ўтган 78-сессиясида «Биз ҳуқуқий, дунёвий, демократик ва ижтимоий давлат бўлмиш Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсатини қатъий давом эттирмоқдамиз. Мамлакатимиз «Инсон қадри ва манфаатлари учун» деган эзгу ғоя асосида демократия ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган туб ислоҳотлар йўлидан дадил илгари бормоқда» дея таъкидлаганди.

Эътироф этиш керак, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш борасидаги энг муҳим қадам бу – 2023 йил 30 апрелдаги умумхалқ референдуми орқали янгиланган Конституциямизнинг маъқулланишидир. Энг эътиборлиси, асосий қонунимиз «Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат» деган эзгу ғоя устуворлигида янгиланди. Шу асосда қабул қилинган «Ўзбекистон – 2030» тараққиёт стратегияси эса Бирлашган миллатлар ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғун эканлигини бутун дунё ҳамжамияти тан олиб турибди.

Бош қомусимизнинг 1-моддаси «Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат» деган таҳрирда янгиланди. Яъни, «Ҳуқуқий давлат» тамойили киритилиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга оид нормалар 3 ҳисса кўпайди. Жумладан, инсон шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги назарда тутилди. Бошқача айтганда, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланди. Инсон ва давлат органлари ўртасида юзага келадиган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши ҳам жуда қувонарли ҳол.

Келинг, шу ўринда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ислоҳотларнинг айримларига эътибор қаратсак. Масалан, мажбурий ва болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилиши инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг энг ёрқин, ҳеч кимнинг хаёлига келмаган ифодасидир. Ахир, бир аср мобайнида Ўзбекистонда миллионлаб инсонлар пахта теримига мажбурий равишда жалб этилиб, ҳар йили сентябрь ойидан декабргача аҳолининг асосий қисми – ўқитувчи ва шифокорлар, тадбиркорлар, ишчи-хизматчилар, энг ачинарлиси, мактаб ўқувчилари, талабалар пахта теримига сафарбар қилинганини унутиб бўладими?

Ана шу мажбурий меҳнат туфайли ўзбек пахтасига бойкотлар эълон қилиниб, республикамиз йиллар давомида «қора рўйхат»лардан тушмаган. Бироқ, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси, таъбир жоиз бўлса, жасорати «Пахта йиғим-терими» дея аталган «Кўпга келган тўй»га барҳам берилди.

Инсонга эътибор, унинг қадрини улуғлашнинг яна бир муҳим ифодаси эса мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардир. Бунда суд тизимини чинакам адолат қўрғонига айлантириш, яъни кўрилаётган ҳар бир иш бўйича адолатни юзага чиқариш, шу орқали судга мурожаат қилган фуқаролар, тадбиркор ҳамда хўжалик юритувчи субъектларда суддан, давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш бош мақсад қилиб олинган.

Иброҳим ЖЎРАЕВ,

Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди раиси

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
770

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


17-сентябр 2025, 07:24
753

Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи

Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.


29-сентябр 2025, 07:30
646

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


20-сентябр 2025, 08:01
565

Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш

Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.