currencies image

11 778,52 UZS

39,55

usd

currencies image

13 733,75 UZS

54,39

eur

currencies image

138,96 UZS

2,73

ru



АсосийЯнгиликларИшонган тоғда кийик ётмас

Ишонган тоғда кийик ётмас

Суд очерклари

calendar

26.02.2025

eye

1 443

Ишонган тоғда кийик ётмас

Доно халқимизнинг мазкур ибораси жуда топиб айтилган-да. Буни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўрилган, бугун тилга олинаётган иш ҳам тасдиқлади.

Ҳуқуқшунос Бекназар Нусратов (исм-фамилияси ўзгартирилган) олийгоҳни тамомлагач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага ишга киради. 2021 йилда, 32 ёшида эса Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилоятидаги туманлардан бирига бошлиқ этиб тайинланади.

Албатта, шундан кейинги 3 йил мобайнида Б.Нусратовнинг туманда қонун устуворлигини таъминлаш ва иқтисодий жиноятларни фош этиш борасидаги меҳнатларини эътироф этмаслик мумкин эмас. Аммо...

Аммо 2024 йил август ойида у нафс амрига бўйсуниб, юзи шувит бўлди. Аниқланишича, 2022 йилда ҳудуддаги ғишт ишлаб чиқарувчи “Doston Bunyodkor Baraka” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Иргашевга нисбатан табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳамда давлатга 3,5 миллиард сўм зарар етказганлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ўшанда мазкур жиноят иши туман прокуратураси орқали туман ИИБга келиб тушган. Бироқ 2022 йил декабрь ойида ИИБ терговчиси қарорига мувофиқ, жамият мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Орадан 2 ўтгач – 2024 йил август ойида эса туман прокуратураси томонидан терговчининг қарори бекор қилиниб, яна қўшимча терговга қадар текширув ўтказила бошланган. Бундан хабар топган Бекназар А.Иргашевни хизмат хонасига чақириб, 3,5 миллиард сўмлик зарарни қайта ҳисоблаш йўли билан 200 миллион сўмгача камайтириш, қолаверса, қайтадан қўзғатилиши мумкин бўлган жиноят ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериши мумкинлигини айтади. Текинга эмас албатта. Яъни Департамент бўлим бошлиғи терговга қадар текширув натижалари бўйича енгиллик қилдириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари сўрайди.

-Ҳозир бунча пулим йўқ. Ўрнига эллик минг дона ғишт берсам-чи?,-дейди тадбиркор ўзининг моддий аҳволини тушунтириб.

Лекин Б.Нусратов ғишт керак эмаслигини айтади.

Шундан сўнг А.Иргашев Республика Давлат хавфсизлик хизматига ариза билан мурожаат қилади. Оқибатда таъмагир ходим пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида у билан учрашиб, талаб қилинган 50.000 АҚШ долларидан бўнак тариқасида 10.000 АҚШ долларини олади. Кейин шахсий автомашинасига ўтириб, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси томонга ҳаракатланиб кетаётганида ўзига нисбатан тезкор тадбир ўтказилаётганини сезиб қолади. Аммо олган пулларини машинасидан кўчага ирғитиб юборган пайтда ашёвий далил билан ушланади. Бинобарин, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилади.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Бекназар Нусратовни Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди, 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топиб, кодекснинг 57-моддаси тартибида 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.

Дилноза ҲОЛИҚНАЗАРОВА,

жиноят ишлари бўйича Мирзо

Улуғбек туман судининг судяси

Улашиш:

Бошқалар

31-июл 2026, 07:11
898

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


28-июл 2026, 10:13
833

Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?

Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


6-август 2026, 05:19
780

Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?

Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.


27-июл 2026, 10:26
751

Чек бермаганлик учун қанча жарима белгиланган?

Агар қонунга кўра чек бериш мажбурий бўлса, уни бермаслик тадбиркор учун жаримага сабаб бўлиши мумкин.