currencies image

12 837,10 UZS

24,06

usd

currencies image

13 516,18 UZS

58,64

eur

currencies image

124,62 UZS

2,02

ru



АсосийЯнгиликлар«Исириқ» учун қамоқ: хорижга чиқаётганлар ва келаётганларга ҳуқуқий эслатмалар

«Исириқ» учун қамоқ: хорижга чиқаётганлар ва келаётганларга ҳуқуқий эслатмалар

Ҳуқуқ

calendar

02.05.2024

eye

765

«Исириқ» учун қамоқ: хорижга чиқаётганлар ва келаётганларга ҳуқуқий эслатмалар© Фото: hudud24.uz / habikatura

Россияда исириқ тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритилди ҳамда уни чегарадан олиб ўтмоқчи бўлганларга жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда. Хорижга чиқишдан олдин нималарни билиш лозим? Шахсий эҳтиёжлар учун олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган товарларга қандай чекловлар мавжуд? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали ушбу саволларга жавоб беради. 

1. Ўзбекистондан қанча товар олиб чиқиб кетиш мумкин?

Фуқаролар Ўзбекистондан 5 минг АҚШ долларгача миқдоридаги тақиқланмаган товарларни ҳеч қандай чекловларсиз олиб чиқиб кетиши мумкин.

Айрим тақиқланмаган товарларни олиб кетишнинг чекланган миқдорлари бор:

гуруч – 3 кг.гача;

нон-булка маҳсулотлари – 5 кг.гача;

гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари – 2 кг.гача;

шакар – 2 кг.гача;

ўсимлик мойлари – 2 кг.гача;

янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлари ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар – 40 кг.гача.

2. Тилла буюмлар учун чеклов борми?

Фуқаролар қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини декларация тўлдирмасдан олиб чиқиши мумкин. 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини эса декларация асосида олиб чиқиш мумкин.

Шунингдек, фуқаролар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини уларнинг сертификатлари бўлганда Ўзбекистондан чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

3. Ўзбекистондан қанча валюта олиб кетиш мумкин?

Фуқаролар Ўзбекистондан 100 млн сўмга тенг миқдорга тенг хорижий валютани декларация тўлдирган ҳолда ҳеч қандай чекловларсиз олиб чиқиб кетиши мумкин.

Жисмоний шахслар 100 млн сўмдан кўп эквивалентга эга нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиши мумкин эмас.

4. Қандай товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш мумкин эмас?

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар, портловчи моддалар ва портлатиш воситалари, шунингдек, давлат ва жамият тузумини қўпоришга, ҳудудий яхлитлик, сиёсий мустақиллик ва давлат суверенитетини бузишга йўналтирилган, уруш, терроризм, зўравонлик, миллий устунлик ва диний нафратни, ирқчилик ва унинг турлари (антисемитизм, фашизм)ни тарғиб қилувчи босма асарлар, қўлёзмалар, клишелар, расмлар, фотосуратлар, фотоплёнкалар, негативлар, кино, видео ва аудиомаҳсулотлар, грамзапислар, овозли материаллар, шунингдек, порнография мазмунидаги материалларни олиб кириш ва олиб чиқиш тақиқланади.

5. Хорижий давлатларга қандай товарларни олиб кириш мумкин эмас?

Аксарият хорижий давлатларда юқоридаги кўрсатилган маҳсулотларни яъни гиёҳвандлик, порнография ва ҳ.з олиб кириш ва олиб чиқиш тақиқланган.

Шунингдек, озонни бузувчи маҳсулотлар импорти халқаро даражада тақиқланган, ушбу тақиқлар Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси (1985 йил) ва Озон қатламини бузувчи моддалар бўйича Монреал протоколи (1987 йил).

Бундан ташқари, ҳар бир давлат томонидан алоҳида чекловлар ўрнатилган бўлиши мумкин, шу сабабли бирор давлатга сафар уюштиришдан аввал ундаги тақиқлар билан танишиш мақсадга мувофиқ. Мана бу ерда эса Ўзбекистон фуқаролари кўп ташриф буюрадиган 20 дан ортиқ давлатлардаги тақиқлар санаб ўтилган.

6. Қанча миқдордаги товарни бож тўламасдан олиб ўтиш мумкин?

Қонунчиликда фуқароларнинг чет элдан Ўзбекистонга божхона тўловларини тўламасдан олиб кирадиган товарлари миқдори белгиланган.

Бунда товарларнинг қиймати фуқаронинг Ўзбекистонга кириш воситасига қараб фарқланади, масалан, фуқаролар аэропорт орқали ўтганда 2 000 АҚШ долларигача қийматдаги товар олиб ўтиши мумкин.

Фуқаролар чегарадан поезд ва дарё орқали ўтганда ушбу қиймат 1 000 АҚШ долларидан, автойўл ёки пиёда чегарадан ўтилганда эса 300 АҚШ долларидан кўп бўлмаслиги керак.

7. Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар миқдорига чекловлар қандай?

Божхона тўловларини тўламасдан олиб кириладиган айрим товар турлари ҳам тасдиқланган, унга кўра:

– алкоголь маҳсулоти, шу жумладан пиво – 2 литр;

– тамаки маҳсулотларининг барча турлари – 10 қути;

– атир ва ифор таратувчи сувлар – 3 та;

– қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари – 65 грамм.

Бундан ташқари, фуқаролар божхона тўловларини тўламасдан ҳар олти ойда 1 тадан маиший техника воситаларини (совутгич, кондиционер, музлатгич, кир ювиш машинаси ва бошқалар) ҳамда 2 тадан телефон олиб ўтиши мумкин.

Бошқа товарлардан 2 кг дан, аммо умумий оғирлиги 10 кг дан ошмаган ҳолда тўлов қилмасдан товарларни олиб кириш мумкин.

8. Ортиқча олиб кирилган товарлар учун қанча бож тўланади?

Фуқароларнинг Ўзбекистонга олиб кирадиган товарлари миқдори юқоридаги чекловлардан ошган тақдирда товарнинг божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир килограмми учун 3 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда ягона тўловни тўлайди.

Улашиш:

Бошқалар

26-ноябр 2024, 12:47
2 289

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


18-ноябр 2024, 05:34
1 958

Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади

Қонунга кўра, юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 954

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 779

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.