currencies image

12 968,38 UZS

4,93

usd

currencies image

14 343,03 UZS

14,01

eur

currencies image

152,37 UZS

1,18

ru



АсосийЯнгиликларИсм қўйишда нималарга эътиборли бўлиш керак: Абдуни қўшиш нотўғрими?

Исм қўйишда нималарга эътиборли бўлиш керак: Абдуни қўшиш нотўғрими?

Ўзбекистон

calendar

12.10.2023

eye

847

Исм қўйишда нималарга эътиборли бўлиш керак: Абдуни қўшиш нотўғрими?

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 21 октябрь “Ўзбек тили байрами” куни муносабати билан “Давлат тилини ривожлантиришда инновацион ечимлар” мавзусидаги тадбир ўтказилди.   Тақдимотда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ва Адлия вазирлиги масъуллари, тилшунос олимлар, ҳуқуқшунослар ва ОАВ ходимлари иштирок этди. Тадбирда қуйидаги икки лойиҳа жамоатчиликка тақдим этилди. Улардан бири – Юридик атамалар электрон луғати (тезауруси). Бугунги кунда юридик терминлар тизимини тартибга солиш (унификациялаш ва стандартлаштириш) ва шу асосда мамлакатимизда барча ҳуқуқ-судлов тизими учун юридик терминлар тезаурусининг ягона электрон платформасини ишлаб чиқиш эҳтиёжи мавжуд эди. Ушбу вазифа ижросини таъминлаш мақсадида “Юридик терминлар электрон тезауруси ва инновацион мультимедиа портали” ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳада Адлия вазирлиги, Тошкент давлат Юридик университети, “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ва бошқа адлия муассасалари мутахассислари иштирок этди. Бугунги кунда жами 3236 та юридик термин ва тушунчанинг тезаурус луғат мақоласи тайёрланган, улардан 2116 таси thesaurus.tsul.uz платформасига жойлаштирилган, 1126 та термин экспертиза босқичида. Экспертизадан ўтгандан кейин улар ҳам платформага жойлаштирилади. Платформадан фойдаланиш бўйича 5 та видеойўриқнома яратилган бўлиб, уларда барча жараёнлар батафсил тушунтирилган ва thesaurus.tsul.uz платформасига жойлаштирилган. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида ҳуқуқий терминлар тартибга солинади; юридик тушунчалар битта платформада жамланади; ҳуқуқий таълим учун қулайлик яратилади; қонун ижодкорлигида самарадорлик ортади; бошқа фан ва техника соҳалари тезауруслари учун намуна бўлади; юридик тилни такомиллаштиришга ёрдам беради; ҳуқуқий терминлар тартибга солинади. Платформа орқали фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш, марказлашган электрон базаларни яратиш, бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан электрон тарзда маълумот алмашишни ташкиллаштириш бўйича бир қатор натижаларга эришиш мумкин. Жумладан, ушбу платформа “Қонун ҳужжатлари маълумотлари Миллий базаси” (Lex.uz тизими) янада ривожлантирилишига ҳисса қўшади. Шунингдек, унинг “Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари ягона электрон архиви”, “Нотариуслар маълумотларининг автоматлаштирилган тизими” ва Суд департаментининг “Е-Ижро” ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши уларда қўлланиладиган юридик терминлар унификациясига хизмат қилади. Тақдимот доирасидаги иккинчи лойиҳа эса Ўзбек исмларининг изоҳли имло луғати. Ушбу иш “Ўзбек исмларининг изоҳли имло луғати ва мобил иловасини яратиш” номли инновацион лойиҳа доирасида бажарилган. Тадбирда ўзининг қимматли маърузаси билан қатнашган Халқаро ислом академияси прфессори, филология фанлари доктори Зоҳиджон Исломов исм қўйишда ана шу каби нозик нуқталарга эътиборли бўлиш ҳақида гапирди. Домланинг таъкидлашича, арабий тилдан кириб келган Абду сўзини ўзаги туркий бўлган исмлар олдидан қўшиб бўлмайди. Масалан, Абдуботил, Абдуфайз каби исмлар бор. Булар тил қоидаси нуқтаи назаридан ҳам тўғри эмас, маъно жиҳатдан мантиқан чалкаш (қул маъноси фақат Оллоҳнинг исмларидан олдин қўйилиши керак). Шу боис профессор бу исмларни қўйишни тавсия этмаслигини айтди. Бугунги кунда Давлат хизматлари тизимида, хусусан, ФҲДЁ бўлимларида, шунингдек, фуқаролик паспортларини расмийлаштириш жараёнида ўзбек исмларининг лотин ҳамда кирилл алифбосидаги имлоси, исмлар маъноси изоҳи, шунингдек, паспорт тизимида уларнинг инглиз тилидаги вариантининг тўғри ёзилишида қатор муаммолар мавжуд. Шунингдек, тилимиз янги исмлар билан бойитилган бир жараёнда уларнинг имлоси билан боғлиқ муаммоларга ечим сифатида “Ўзбек исмларининг изоҳли имло луғати” ҳамда унинг мобил иловаси яратилди. Лойиҳа Адлия вазирлиги ташаббуси ва таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети, Алфраганус университети, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси олимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан яратилди. Қайд этиш жоизки, ҳозирда порталда 10 минг атрофида исмлар мавжуд. Хусусан, арабча, ўзбекча, туркча, татарча, мўғулча, юнонча, сурёнийча, паҳлавийча, яҳудийча, сўғдча, ўзбекча-қадимий туркча исмлар келтирилган. Лойиҳа натижалари ўзбек исмлари луғатини қадриятларимизга мос исмлар билан бойитиш ва захирасини тартибга солишга ёрдам беради. Давлат хизматлари тизими, ФҲДЁ бўлимлари, фуқаролик паспортини қайд қилиш соҳалари мутахассисларининг исмларни тил қоидалари ва қонунчиликка мос тарзда қайд қилишлари учун муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилади. Луғатнинг замонавий электрон шаклларини яратиш келгусида уни мунтазам бойитиб бориш имконини беради ва улардан исталган пайтда фойдаланиш учун қулайликлар яратади. Ушбу электрон луғатда исмларнинг ўзбек тили лотин алифбосида ҳамда инглиз тилида ёзилиши ва маъноси (изоҳи) акс етган. Луғат ФҲДЁ электрон тизимига интеграция қилинади.

Улашиш:

Бошқалар

17-март 2025, 13:00
1 622

Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари

БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.


19-март 2025, 06:30
1 452

15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади

Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.


21-март 2025, 06:23
1 301

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


17-март 2025, 11:17
1 215

Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар

Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
27-феврал 2024, 11:13
677

Адлия органларига бириктирилган ёшлар билан алоҳида ишлаш тизими йўлга қўйилди

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига республиканинг 52 та маҳалласидан, жами 21 731 та ёшлар бириктирилган бўлиб, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ишлари олиб борилмоқда.

cover image
19-феврал 2024, 12:47
797

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва маҳаллий корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ўрнатилган давлат божи миқдори бирхиллаштирган ҳолда белгиланмоқда

Олдин, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида, маҳаллий тадбиркорлик субъектлари учун эса БҲМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи ўрнатилган эди.

cover image
19-феврал 2024, 12:27
715

Адлиядан қизиқарли статистика: энг қиммат автомобилдан саккиз асрлик кадастргача

Адлия вазирлиги ўз фаолияти ва ўзига тегишли ресурслар статистикасига оид 2023 йил бўйича қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

cover image
20-январ 2024, 09:44
700

Адлия вазирлиги раҳбарияти ёшлар билан учрашди

Бугун, 20 январь куни “Ватанпарварлик ва миллий қадрият” мавзусида Адлия вазирлиги раҳбарияти ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.