Ҳуқуқ
03.07.2024
1 045
Аксарият учун уйда ит ва мушук сақлаш одатий ва табиий ҳол бўлсада, ҳамма ҳам уйда ҳайвон сақлаш қоидалари билан таниш эмас. Аммо бу қоидаларнинг бузилиши ит ва мушук эгаларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда жарима солишга асос бўлади.
Хўш, уйда ит ва мушук сақлаш қоидалари қандай? Кўп квартирали уйда уларни сақлаш учун бошқалардан розилик олиш шартми? Уларни қандай ҳолатда сайр қилдириш керак, уларни қаерга олиб кириш мумкин эмас? Кўчада қаровсиз ҳайвонлар пайдо бўлса, нима қилиш керак? Ит ва мушук эгалари нималарга мажбур ва уларни бузса, қандай жавобгарлик бор?
Ушбу мақолада Hudud24.uz колумнисти Муроджон Нажмиддинов шу сингари саволларга жавоб беради.
1. Итлар рўйхатдан ўтказилиши шарт
Ит эгаси уни яшаш жойидаги ветеринария бўлимида рўйхатга қўйиши ва ҳар йилда қайта рўйхатдан ўтказиб туриши шарт. Итларни рўйхатга олишда уларнинг эгаларига ветеринария паспорти берилади.
2. Итлар вакцинация қилиниши лозим
Итларни рўйхатга олишда (ва ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказишда) вакцинация қилинади ва ветенария паспортига ёзиб борилади.
Зотидан қатъи назар, 3 ойликдан бошлаб итлар вакцинация қилиниши керак. Янги сотиб олинган итларнинг сўнгги марта қачон вакцинация қилинганлиги аниқ бўлмаса, улар сотиб олингандан кейин 1 ҳафта ичида вакцинация қилиниши ва ветеринария паспорти расмийлаштирилиши ва рўйхатга олиниши керак.
Барча итлар (зарур ҳолларда эса улар билан бирга сақланадиган бошқа қутуришга мойил ҳайвонлар ҳам) қутуришга қарши эмланиши шарт.
3. Ит-мушук сақлаш учун розилик олиш керак
Кўп қаватли уйнинг алоҳида квартирасида қўшниларнинг ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги билан ит ва мушук боқиш мумкин. таъкидлаш лозимки, уларнинг сони чекланган. Битта квартирада битта ит ва битта мушук сақлаш мумкин.
Ҳовлида яшовчилар учун эса бундай талаб мавжуд эмас. Фақатгина итлар боғланган ҳолда сақланиши лозим.
4. Ит-мушук эгалари тинчликни сақлаши шарт
Итлар очиқ жойларда сайр қилдирилганда ва турар жой биноларида итларнинг эгалари тинчлик сақланишини таъминлашлари — эрталаб соат 08.00 гача ва кечқурун 22.00 дан кейин итларнинг вовиллашининг олдини олишлари керак.
5. Итларни сайр қилдириш бошқаларнинг хотиржамлигини бузмаслик керак
Итнинг эгаси ит қочиб кетмаслиги ёки одамлар ёки бошқа ҳайвонларга ҳужум қилмаслиги чорасини кўриши лозим. Ит бўйинбоғига жетон маҳкамланган ҳолда етовда олиб юриб сайр қилдирилиши керак. Жетонда идентификацион рақами кўрсатилади.
Ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда у тумшуқбоғда ва 2 метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак, тумшуқбоғсиз ва етовсиз фақат махсус ажратилган майдонларда сайр қилдириш мумкин.
Итлар ва мушукларни, исталган транспортда, жумладан, бошқа йўловчилар хотиржамлигини бузмайдиган ва ҳайвонларнинг ўзига зарар етказмайдиган махсус қутиларда олиб юриш мумкин.
6. Ит ва мушукларни барча жойда ҳам сақлаш мумкин эмас
Ит ва мушукларни барча жойда ҳам сақлаш мумкин эмас, жумладан, қуйидагилар:
Шунингдек, итлар ва мушукларни санитария-эпидемиология ва ветеринария хизматларининг рухсатисиз болалар муассасаларининг зоология бурчакларида сақлаш тақиқланади.
7. Ит ва мушук эгаларининг мажбуриятлари
Итларнинг эгалари қуйидагиларга мажбур:
Ҳайвонлар эгалари қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
8. Қаровсиз ҳайвонлар тўғрисида хабар бериш лозим
Кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида етовсиз юрган итлар ва мушуклар ҳатто бўйинбоғи, жетони ва тумшуқбоғи бўлган тақдирда ҳам, уларнинг зоти ва вазифасидан қатъи назар, тутиб олиниши керак.
Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни тутиш одамлар ва ҳайвонларнинг қутуриш ва бошқа зарарли касалликларга чалинишининг олдини олиш, шунингдек одамлар ва ҳайвонларни тишлаб олишини бартараф этиш мақсадида амалга оширилади.
Тутиб олинган итлар, зотидан қатъи назар, 5 кун мобайнида ит тутиш хизматларида сақланади ва ит эгаси мурожаат қилган ва итнинг уники эканлиги (ветеринария паспорти) тасдиқланган ва сақлаш харажатлари тўланган тақдирда эгасига қайтарилиши мумкин.
Кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин тутиб олинган, касаллик белгилари бўлмаган зотли итлар сақлаш харажатлари тўлангандан кейин манфаатдор шахсларга берилиши мумкин.
Кўчмас мулк эгалари ёки унда хўжалик юритадиган шахслар ўз объектлари ва ҳудудларида қаровсиз қолган ҳайвонлар бўлишига ёки уларни овқатлантиришга йўл қўймасликлари керак. Бундай ҳайвонлар пайдо бўлган тақдирда дарҳол шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлими ходимларини чақириш зарур.
9. Ит ва мушук боқиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳар қандай ҳайвон эгасининг мулки ҳисобланади ва бошқа мулк сингари қонун билан муҳофаза қилинади. Аммо шунга қарамай, ушбу мулкни тасарруф этиш шакли ҳолатига қараб жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Жумладан, МЖТКнинг 110-моддасига кўра, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ит ва мушук боқишнинг қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш чораларини кўрмаганлик базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача жарима солишга асос бўлади.
Шунингдек, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Бу ҳали ҳаммаси эмас, ушбу қилмишнинг такроран содир этилиши жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.
Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда
Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.