Life Style
04.08.2025
87
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон Қарори билан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт:
— транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини Қоидаларнинг 51-банди талабларига мувофиқ ўрнатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги;
— тан жароҳати олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириши, шошилинч ҳолларда эса тан жароҳати олганларни яқин орадаги тиббиёт муассасасига йўлакай транспорт воситасида жўнатиши, бунинг имкони бўлмаган ҳолларда ўз транспорт воситасида олиб бориши, у ерда ўз исми-фамилияси, транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси ҳақида ахборот бериши (ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини ва транспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатни кўрсатиши) ва ҳодиса рўй берган жойга қайтиб келиши;
— агар бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилса, дастлаб транспорт воситаларининг бир-бирига ва йўл тузилмалари объектларига нисбатан жойлашган ҳолатини, ҳодисага алоқадор буюмлар ва изларни, гувоҳлар иштирокида, шунингдек, фотосурат ёки видеоёзув воситалари билан, турган ўрнини чизувчи мосламалар ёрдамида белгилаган ва транспорт воситасини зарур ҳолларда айнан шу ҳолатга қайта жойлаштириш имконини берадиган ҳолда қайд этишни амалга ошириши, уларнинг йўқолмаслигини ва ҳодиса рўй берган жойни айланиб ўтишни ташкил қилишнинг барча чораларини кўриши, сўнгра қатнов қисмини бўшатиши;
— ҳодиса ҳақида ИИОга хабар бериши, гувоҳларнинг исм-фамилиясини ва яшаш манзилини ёзиб олиб, ИИО ходимларининг келишини кутиши.
Ҳайдовчилар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш билан боғлиқ ҳолларда, йўл транспорт ҳодиса ҳақида ДЙҲҲХ ёки ИИО ходимларига хабар бермасликлари мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.