#NoComment
11.11.2025
244

Илмий-тадқиқот ишларини сифатли амалга ошириш, илмий салоҳиятга эга мутахассисларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, амалдаги меҳнат қонунчилигида қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Жумладан, илгари амал қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, меҳнат фаолиятини ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга олиб бораётган шахсларга асосий иш жойида ўртача иш ҳақи ва эгаллаб турган лавозими сақланган ҳолда белгиланган муддатларда ижодий таътил берилиши назарда тутилган. Мазкур тартиб илмий изланишлар учун зарурий шароит яратиш, иш берувчининг рағбатлантирувчи ёндашувини таъминлаш ва ходимларнинг илмий фаолиятини қонуний асосда амалга оширишга хизмат қилади.
Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD) илмий даражасини олишга доир диссертацияни якунлаш, шунингдек, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларини тайёрлаётган муаллифларга асосий иш жойида ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда уч ойгача ижодий таътил берилади.
Фан доктори (Doctor of Science, DSc) илмий даражасини олишга доир докторлик диссертациясини якунлаш учун эса ходимларга асосий иш жойида ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда олти ойгача ижодий таътил берилади.
Муаллифлар жамоаси томонидан дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар ёзилаётганда, ижодий таътил муаллифлар гуруҳининг барча аъзолари имзолаган ёзма ариза асосида, гуруҳ аъзоларидан бирига берилади. Таътил муаллифлар ўртасида ўзаро келишув асосида тақсимланиши ҳам мумкин.
Илмий даража олишга даъвогарларга, шунингдек дарсликлар ёки ўқув-услубий қўлланмалар муаллифларига йиллик меҳнат таътили уларнинг ижодий таътил олганлигидан қатъи назар, умумий белгиланган тартибда берилади. Ижодий таътилларни бериш тартиби эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган меъёрларга мувофиқ амалга оширилади.
Хулоса
Ижодий таътил институтининг жорий этилиши илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш, педагог ва илмий ходимлар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш, шунингдек, сифатли ўқув адабиётларини тайёрлашга хизмат қилувчи муҳим ҳуқуқий механизмдир. Ушбу таътилнинг асосий иш жойи, ўртача иш ҳақи ва лавозим сақланган ҳолда берилиши эса, илмий фаолият билан шуғулланишга зарурий кафолат ва ишончли имконият яратади. Таълим ва фан соҳалари ривожланиши, аввало, ана шундай рағбатлантирувчи меъёрларнинг самарали қўлланилишига ҳам боғлиқдир.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.