Ўзбекистон
29.03.2025
239
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими — идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга ошириладиган автоматлаштирилган ахборот тизими ҳисобланади.
Шахс ижтимоий ҳимоя реесторига кириш мақсадида, биринчи навбатда, ўзи истиқомад қилаётган ҳудуддаги ягона давлат интерактив хизматлари марказига бориб ариза асосида мурожаат қилиши талаб этилади. Шунингдек, фуқаролар ижтимоий ҳимоя реесторига кириш бўйича, аризани онлайн шаклда ҳам беришлари мумкин. Бунинг учун шахс қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириши талаб этилади:
1. Ариза берувчи YIDXP сайтида рўйхатдан ўтади.
2. ижтимоий ҳимоя реесторига кириш бўйича, сўровномани тўлдиради ва сайт орқали аризани базага юклайди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги аризани кўриб чиқиб, аризаси қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги бўйича YIDXP сайти орқали маълум қилади.
Ижтимоий ҳимоя ягона реесторига киритилган оилалар қонунчиликда белгиланган қуйидаги имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин бўлади:
• Давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш;
• Мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш;
• Умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш;
• Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш;
• Айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш;
• Санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, «Баркамол авлод» марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш;
• Кам таъминланган оилаларнинг ногиронлиги бўлган аъзоларини протез — ортопедия ускуналари билан таъминлаш;
• Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш.
Улашиш:
Бошқалар
Субсидияга ариза бериш бошланди: муҳим 7 саволга жавоб
Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади.
Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт
Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.
Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар
Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.
Ходимнинг қандай маблағларини ундирувга қаратиб бўлмайди?
Бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга ундирувни қаратиб бўлмайди.