Ҳуқуқ
01.12.2025
490

Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар меҳнат муносабатларида ижтимоий ҳамкорликни таъминлашга қаратилган муҳим тузилма ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 55-моддасига мувофиқ, ушбу комиссиялар жамоа келишувлари ва жамоа шартномаларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва уларга ўзгартишлар киритиш масалалари юзасидан давлат органлари билан маслаҳатлашувлар олиб боради, мазкур ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлайди ҳамда амалга оширилишини мувофиқлаштиради.
Комиссия иш берувчилар, уларнинг бирлашмалари, касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа бирлашмаларидан жамоа келишувлари ва шартномалар бажарилишига оид ахборотни сўраб олишга ҳақли бўлиб, зарурат туғилганда тегишли маълумот ва материалларни давлат органлари ҳамда манфаатдор тарафлардан талаб қилади. Келиб тушган таклифлар таҳлил қилиниб, умумлаштирилади ва жамоа келишувлари ҳамда жамоа шартномалари лойиҳаларига киритилиши таъминланади.
Комиссия ўз ишига олимлар, экспертлар, соҳавий мутахассислар ва манфаатдор давлат органлари вакилларини жалб қилиши, шунингдек ҳужжатларни тайёрлаш ва бажарилишини назорат қилиш мақсадида вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиши мумкин. Жамоа келишувлари ва шартномаларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш ҳам комиссия зиммасида бўлиб, улар бажармаётган ташкилотлар раҳбарларини комиссия мажлисида эшитади.
Шу билан бирга, комиссия қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини муҳокама қилишда иштирок этиб, тегишли нормаларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади, халқаро меҳнат стандартлари қўлланилишига кўмаклашувчи маслаҳатлашувларда иштирок этади ва жамоа келишувлари ҳамда жамоа шартномаларини тузиш жараёнида юзага келган келишмовчиликларни ҳал этишга кўмаклашади.
Тармоқ ва ҳудудий комиссиялар эса ташкилотларда жамоа келишувлари ва жамоа шартномаларини тузишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатиб, меҳнат муносабатларининг барқарор ва тизимли йўлга қўйилишига хизмат қилади. Умуман олганда, ушбу комиссиялар ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш, иш берувчилар масъулиятини кучайтириш ва меҳнат муносабатларини самарали бошқаришда муҳим механизм сифатида фаолият юритади.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.