Ўзбекистон
11.08.2023
1 346

Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги тегишли қарори ижроси доирасида жорий йилда жами 1 789 та соғлиқни сақлаш муассасасига 18 450 кВт қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилган. Бу ҳақда ССВ маълум қилди. Қайд этилишича, йил бошидан буён республика ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1 145 та тиббиёт объектига 7946 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилган. Соғлиқни сақлаш тизимига ажратилган маблағлар доирасида иқтисод қилинган 24,5 млрд. сўм ҳам шу мақсад учун йўналтирилган: 375 та маҳалла тиббиёт пункти, 50 та оилавий шифокор пункти ва оилавий поликлиникаларга 2 352 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилган. Келтирилишича, жорий йил якунигача бундай муқобил энергия манбаи билан таъминланган тиббиёт муассасалари сони 1 789 тага етгач, ўрнатилган жами қуввати 18 450 кВтга тенг қуёш панеллари орқали йилига 45,7 млн. кВт электр энергияси ҳамда 46,2 млрд. сўмни иқтисод қилишга эришилади. Таъкидланишича, қуёш энергияси орқали юқори қувват билан ишловчи технологияларни ишлатиш бўйича жорий йил бошида тиббиёт муассасаларида 696 та дизель генераторидан фойдаланиб келинаётган эди. Эндиликда эса жойлардаги шифо масканларига 515 та қўшимча дизель генератори етказилиб, ишга туширилган.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Сўнгги 6 йилда Ўзбекистонда 1 100 та буйрак ва 70 дан ортиқ жигар кўчириб ўтказилди
Ноёб жарроҳлик муолажалари орқали ўз саломатлигини тиклаган беморлар сони йилига 350 тани ташкил қилмоқда.
Серқуёш Ўзбекистон: қуёш панеллари ўрнатиш нима учун фойдали? Қонунчиликдаги имтиёзлар
Электр энергияси нархлари 1 майдан оширилди, аҳоли учун меъёрлар белгиланди. Бундай шароитда қуёш панели ўрнатиб ўз эҳтиёжи учун электр ишлаб чиқариш ҳар томонлама қулай бўлиб бормоқда. Қуёш панели сотиб олиш учун эса қонунчиликда бир қатор имтиёзлар белгиланган. Hudud24.uz қуйида шулар ҳақида батафсил маълумот беради.
Айрим турдаги қуёш панелларининг импорти тақиқланади
Мазкур тақиқ 1 мартдан кучга киради.
Ҳаво ифлосланиши қандли диабет келиб чиқиш хавфини оширади
Олимлар экологик ноқулай ҳудудларда яшовчи одамларда қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланиш хавфи ортишини аниқлади.