Ҳуқуқ
11.08.2025
38
Мазкур ҳолатларни бартараф қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидалари билан тартибга солинади.
Ушбу низоли ҳолатнинг тарафлари бўлиб бино тегиши бўлган юридик ёки жисмоний шахс (истеъмолчи) ва сув қувури-канализация хўжалиги (ИСКХ) ташкилоти ҳисобланади.
Ушбу қоидларнинг 1-бандида “фойдаланиш учун жавобгарлик чегараси” тушунчаси келтирилган бўлиб, бу томонларнинг келишуви билан белгиланадиган сув таъминоти ва (ёки) канализация тизимлари (сув қувури ва канализация тармоқлари ҳамда улардаги иншоотлар) элементларини сув таъминоти ва (ёки) канализация тизимларидан фойдаланиш юзасидан мажбуриятлар (жавобгарлик) белгиларига кўра чегаралаш чизиғидир.
Яъни, саволда келтирилган сув сизиб чиқаётган нуқта кимнинг жавобгарлигида эканлиги, томонларнинг келишуви билан белгиланган фойдаланиш учун жавобгарлик чегараси бўйича аниқланади.
Агар жавобгарлик чегараси бўйича сув сизиб чиқаётган нуқта ИСКХ ташкилотига тегишли бўлса, юқоридаги қоидаларнинг 119-бандига мувофиқ, ИСКХ ташкилотига
- ичимлик сув ва канализация тармоқларининг техник ҳолатини мунтазам равишда назорат қилиб бориш;
- авария ҳолатларини бартараф этиш, ичимлик сув ва канализация тармоқларидаги аварияли участкаларни тиклаш юзасидан шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш;
- ичимлик сув ва канализация тизимида рўй берган бузилишлар аниқланган кундан бошлаб бир сутка мобайнида уларнинг сабаблари, хизмат кўрсатишдаги тўхталиш муддатлари ва чекланишлар, шунингдек кўрсатилаётган хизмат сифатларининг ўзгариши сабаблари ҳақида истеъмолчиларга ахборот бериш каби мажбуриятлар юклатилган.
Юқорида келтириб ўтилганлардан келиб чиқадики, кўрсатилган баҳсли ҳолат бўйича кимнинг жавобгар эканлигини аниқлаш учун аввал истеъмолчи ва ИСКХ ташкилоти ўртасида тузилган Ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариш хизматлари кўрсатиш юзасидан шартномада фойдаланиш учун жавобгарлик чегараси деб қайси нуқта белгиланганлигини аниқлаш лозим бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?
Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.