Ҳуқуқ
25.06.2025
48
“Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 183-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига, автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан узоқ ва ноқулай жойда жойлашган инфратузилма объектлари атрофидаги автомобиль йўллари ва кўчаларнинг четида ташкил этиладиган тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг мувофиқ «5.15. Тўхтаб туриш жойи» ва «7.17. Ногиронлар» йўл белгилари ўрнатилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан “Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль» таниқлик белгиси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқараётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — ногиронликни тасдиқловчи тиббий маълумотномаси ҳамда 16 ёшгача ногирон боласи бўлган ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) — 16 ёшгача ногирон бола учун тайинланган тегишли пенсия гувоҳномаси бўлганда фойдаланиши мумкин.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.
Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойлари намунавий чизма асосида жиҳозланади.
Кўп қаватли автотранспорт воситалари тўхташ жойларида ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриши учун жойлар биринчи қаватда ва бошқа қаватларда лифтга яқин жойлардан ажратилиши керак.
Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойларининг ўлчамлари автомобиль ҳаракат йўналишига бурчак остида қўйилганда эни 3,5 метр, узунлиги 5 метр, ҳаракат йўналишига параллел қўйилганда эни 2,5 метр, узунлиги 7,5 метр бўлиши лозим.
Улашиш:
Бошқалар
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?
Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.
Фирибгарлар тузоғидан қандай қилиб ҳимоялансам бўлади?
Яқинда бир танишимнинг номидан фирибгарлар томонидан кредит расмийлаштирилибди.