Ҳуқуқ
24.06.2025
124
Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида мамлакатимизда турли изчил ислоҳотлар давом эттирилмоқда. Шундай ислоҳотлардан бири уй жой коммунал хизматларини тўлашда ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча имтиёзларнинг жорий этилишидир. Бу имтиёзлар компенсациялар шаклида тақдим этилмоқда.
Компенсациялар – айрим тоифадаги ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун давлат томонидан бериладиган моддий ёрдам кўринишидаги тўловлардир. Уй жой коммунал хизматларини тўлашда ажратиладиган компенсациялар қуйидаги тоифа шахсларгагина тақдим этилади:
• 1941 — 1945-йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва қатнашчилар;
• ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
• кўриш бўйича II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
• Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга.
2022-йил 1 мартдан бошлаб компенсация тўлови, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъий назар тўлаб бериш амалиёти йўлга қўйилди.
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, кўриш бўйича II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун компенсация тўловларининг миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизини ташкил этади.
2025-йил июнь ойи ҳолатига кўра пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 428 000 сўмни ташкил этади.
• 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари ҳисобланади. (428 000 – 50 % = 214 000)
• Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 25 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари 1941 — 1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчилари ҳисобланади. (428 000 – 25 % = 107 000)
• Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи (428 000 сўм) миқдорида қўшимча тўлов белгиланган.
Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар компенсация олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни (Тиббий ижтимоий экспертиза комиссияси хулосаси ёки пенсия гувоҳномаси ва ҳоказо) илова қилган ҳолда компенсация тайинлаш тўғрисида ариза билан Пенсия жамғармасига мурожаат қилишлари лозим.
Агар аризачи кўриш бўйича II гуруҳ ногирони ҳисобланса, аризага илова қилиб компенсация олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат талаб этилмайди. Мазкур шахсларнинг компенсация олиш ҳуқуқи “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган электрон кўринишдаги маълумотлар асосида аниқланади.
Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга компенсация олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни илова қилган ҳолда компенсация тайинлаш тўғрисида ариза топширилгач кейинги ойнинг биринчи кунидан тайинланади.
Масалан: бугун 25 июнь ва сиз компенсация тайинлаш тўғрисида ариза билан Пенсия жамғармасига мурожаат қилдингиз. Агар сиз компенсация тўловларини олиш ҳуқуқига эга шахслар тоифасига кирсангиз, 1 июль санасидан бошлаб сизга компенсация тўловлари тўлаб борилади.
Ўз навбатида, таъкидлаб ўтиш керакки, уй жой коммунал хизматлари учун тўлаб бериладиган компенсациялардан солиқ ундирилмайди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 369-моддаси биринчи қисм 6-бандига мувофиқ, уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари жами даромадлар сирасига кирмаслиги белгиланган. Жами даромадларга кирмайдиган даромадлардан даромад солиғи ундирилмайди.
Компенсациялар ҳар ойда корхона штатида турган ҳар бир ходимга иш жойида, пенсионерларга ва нафақа оладиган ногиронлиги бўлган болалар ҳамда меҳнатга қобилиятсиз кекса фуқароларга — пенсия (нафақа) олиш жойида тўланади.
Улашиш:
Бошқалар
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?
Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.
Фирибгарлар тузоғидан қандай қилиб ҳимоялансам бўлади?
Яқинда бир танишимнинг номидан фирибгарлар томонидан кредит расмийлаштирилибди.