Ҳуқуқ
14.06.2025
44
Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан ижарага берувчи, яъни уй-жойнинг мулкдори ёки у ваколат берган шахс ижарага олувчига уй-жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишга топшириш мажбуриятини олади. Мазкур шартнома асосида ижарага олувчи шахсларда ҳам маълум ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзага келади. Хусусан, у қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ижарага олинган уй-жойга ўзи билан доимий яшайдиган фуқароларни киритиш
Уй-жойни ижарага олиш шартномасига биноан фақатгина фуқаро ижарага олувчи бўлиши мумкин. Шартномада уй-жойда ижарага олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқаролар кўрсатилиши лозим. Бироқ, бундай шахслар шартномада кўрсатиб ўтилмаган бўлса, ижарага олувчи, шунингдек унинг оила аъзолари бошқа фуқароларни оила аъзоси сифатида уй-жойни ижарага олиш шартномасига киритишни ижарага берувчидан талаб қилишга ҳақли.
Ижарага олинган мулк яхшиланган ҳолатда, тегишли харажатларни қайтариб олишни талаб қилиш
Ижарачи, башарти шартномада ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, ижарага олинган мол-мулк таркибига унинг қийматини оширадиган ўзгартишларни мустақил равишда киритиш, мол-мулкни реконструкциялаш, кенгайтириш, техник жиҳатдан қайта қуроллантиришга ҳақлидир. Мол-мулк, башарти, ижарага берувчининг ижозати билан яхшиланган бўлиб, ижара шартномасида ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг ёки шартнома бекор қилингач, ижарачи ана шу мақсад йўлида сарфлаган барча харажатлари қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ижарага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган яхшилашлар, агар уларни ижарага берилган мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлмаса, шартноманинг амал қилиш муддати тугагач ёки шартнома бекор қилингач, ижарага берувчига текинга ўтади.
Ижарага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган яхшилашларни ижарага берилган мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлса, ижарага берувчи уларнинг таннархини тўлашга рози бўлмаса, бундай ҳолда ижарачи уларни ўзига олиши мумкин.
Масалан, ижарачи томонидан уй янги мебеллар билан жиҳозланди. Агар ижарага олувчининг розилиги олинган бўлса, ижарачи харажатларини қайтариб олиши мумкин. Бунда ижарага берувчининг розилиги олинмаган тақдирда ҳам, ижарага берувчи ушбу жиҳозлар учун кетган харажатларни қоплашни рад этса, ижарачи томонидан улар мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда олиб кетилиши мумкин.
Ижара шартномасини давом эттириш
Ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом эттираверса ҳамда ижарага берувчи ижара шартномаси муддати тугагунига қадар бунга ҳеч қандай эътироз билдирмаган ва шартномада ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолда шартнома худди шу муддатга давом эттирилган ҳисобланади.
Шунингдек, ижарачининг қуйидаги мажбуриятлари ҳам мавжуд:
Ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш
Ижара ҳақи ижара шартномасида томонларнинг ўзаро келишувига биноан белгиланади. Ижарага олувчи уй-жой ҳақини ўз вақтида тўлаб туриши, шунингдек агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, коммунал хизматлар ҳақини ҳам мустақил тўлаши шарт.
Ижарага берилган уй-жойни таъмирлаш
Ижарага берилган уй-жойни жорий таъмирлаш, агар уй-жойни ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижарага олувчининг зиммасидадир. Бироқ, уй-жойни капитал таъмирлаш ижарага берувчининг мажбурияти ҳисобланади.
Ижарага олувчи томонидан уй-жой қайта жиҳозланиши мумкин. Лекин бундай қайта жиҳозлаш уй-жойдан фойдаланиш шарт-шароитларини жиддий равишда ўзгартирса, ижарага олувчининг розилигисиз йўл қўйилмайди. Бундан ташқари, ижарага берувчининг розилигисиз уй-жойни қайта қуришга ва тузилишини ўзгартиришга ҳам йўл қўйилмайди.
Мулкни ижарага берувчига қайтариш
Ижара шартномаси тугатилгач, ижарачи мулкни шартномада айтиб ўтилган ҳолатда ижарага берувчига ўз вақтида қайтаришга мажбурдир.
Тарафлар ўртасида, албатта, ижара шартномаси тузилиши шарт. Агар шартнома тузилмаган ёхуд шартномани давлат солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйилиш тартибига риоя этмаслик тарафларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда маъмурий жавобгарликка тортилишига олиб келиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар
Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.