currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚандай тоифадаги шахслар мол-мулк солиғидан озод қилинган?

Қандай тоифадаги шахслар мол-мулк солиғидан озод қилинган?

Ўзбекистон

calendar

19.11.2025

eye

18

Қандай тоифадаги шахслар мол-мулк солиғидан озод қилинган?

Солиқ кодексининг 421-моддасига кўра, қуйидагиларнинг мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади:

1) “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқароларнинг;

2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган, уларга тенглаштирилган шахслар;

3) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёхуд ҳарбий хизматнинг ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналари ҳамда бева хотинлари (бева эрлари

5) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар. Мазкур имтиёз етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат томонидан ажратиладиган уй-жой учун улар йигирма уч ёшга тўлгунига қадар амал қилади.

Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади:

1) ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бирининг. Мазкур имтиёз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг болалар борлигини тасдиқловчи маълумотномаси асосида берилади;

2) пенсионерларнинг. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади;

3) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади;

Уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларида умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар учун солиқ суммаси қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил давомида, қуёш панеллари қувватидан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини тўплаш тизими мавжуд бўлган қуёш панеллари ўрнатилганда эса мазкур панеллар фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан ўн йил давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан ошмайдиган суммага камайтирилади. Ушбу имтиёз энергия таъминоти ташкилоти томонидан жисмоний шахснинг қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиши тўғрисида берилган маълумотномага асосан уй-жой фондининг битта кўчмас мулк объектига нисбатан фақат бир маротаба тақдим этилади ва жисмоний шахс томонидан умумий қуввати 1 кВтдан ортиқ бўлган қайта тикланувчи энергия қурилмалари ўрнатилган тақдирда қўлланилади.

Ушбу моддада кўрсатиб ўтилган солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

Ушбу моддада белгиланган солиқ имтиёзлари мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар мустасно.

Улашиш: