Life Style
15.09.2024
341

Люксембург соғлиқни сақлаш институти олимлари беморнинг 25 сониялик овоз ёзувлари орқали қандли диабетни аниқлаш технологиясини ишлаб чиқди. Бу янгилик Европа қандли диабетни ўрганиш ассоциациясининг йиллик ҳисобот йиғилишида тақдим этилди.
Маълум бўлишича, тадқиқотда мазкур касалликнинг 2-тури ташхиси қўйилган ва бу патология аниқланмаган 607 нафар кўнгилли қатнашди. Уларга 2-3 жумладан иборат матнлар ўқитилиб, 25 сониялик аудиоёзувлари қайд этилди.
Шундан сўнг овозлар диабетни аниқлашга мўлжаллаб яратилган сунъий интеллект моделига юкланди. Инновацион дастур тадқиқот қатнашчиларининг товуш баландлиги, интенсивлиги, оҳанги каби 6000 тагача овоз хусусиятларини сониялар ичида таҳлил қилди.
Якунда дастурий алгоритмлар қандли диабет бор-йўқлигини эркакларда 71 фоиз, аёлларда эса 66 фоиз тўғри аниқлашга муваффақ бўлди.
Тадқиқотчилар фикрича, келгусида ушбу технология янада такомиллаштириб борилади. Шу тариқа сунъий интеллект қандли диабетни эрта босқичда, тезкор, тегишли қон таҳлиллари ва бошқа тиббий текширувларсиз аниқлаш воситасига айланади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.