currencies image

12 426,83 UZS

20,52

usd

currencies image

14 566,73 UZS

20,76

eur

currencies image

146,96 UZS

0,88

ru



АсосийЯнгиликларҚарз шартномаси юридик ҳужжат

Қарз шартномаси юридик ҳужжат

#NoComment

calendar

08.05.2025

eye

397

Қарз шартномаси юридик ҳужжат

Бозор иқтисодиёти шароитида маблағларнинг шахслар ўртасида айланиши табиий ҳолат ҳисобланади. Муносабатларнинг айримлари айнан пул маблағлари билан боғлиқ бўлади. Ҳаракатларнинг предметини маълум маблағлар ташкил этади. Бу ҳаракатларнинг энг кенг тарқалган кўриниши бу қарз муносабталаридир. Бошқа бир шахсга пул бераркансиз, айниқса пулнинг миқдори кўп бўлса, кимга ва қандай мақсадлар учун қарз бераётганингизни ўйлаб олишингиз керак. Қарз бераётган танишингиз ишончли одам бўлса ҳам, эҳтиёткорлик ортиқчалик қилмайди. Бунинг учун сиз — қарз мажбуриятини юридик расмийлаштиришингиз керак, бунинг учун қарз шартномаси тузилади.

“Яқин кишисидан тилхат олиш? Бу қандай гап!?”— қариндошингиз ёки дўстингиз шундай фикрга бориши табиий. Бироқ, агар у инсон ҳақиқатан қарзни қайтаришни истаётган бўлса, тилхат ёзиб бериш унга бу ҳаракатнинг мутлақо оғирлиги тушмайди. Бу ҳужжат қарздорга у зиммасига юридик мажбуриятлар олганлигини эслатиб туради.

Қарз шартномаси муносабатлари ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасида қарз шартномасига таъриф берилар экан унга кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради. Қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баровар ашёларни қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Қарз шартномасининг бир нечта белгилари мавжуд. Улар қуйидагилар:

биринчидан, қарз шартномаси реал шартнома бўлиб ҳисобланади, чунки тарафлар ўртасида ҳуқуқ ва бурчлар шартнома предмети бўлган пул ёки ашёнинг топширилиши вақтидан эътиборан вужудга келади ва шартнома ҳам пул топширилган вақтдан кучга киради;

иккинчидан, қарз бир томонлама шартномалар сирасига киради, шартнома юзасидан қарз берувчи ҳуқуқлар олса, қарз олувчида бурчлар вужудга келади;

учинчидан, қарз шартномаси фуқаролар ўртасида агар бу қарзнинг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн бароваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклида тузилиши, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса, қарз суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт;

тўртинчидан, қарз мулкга нисбатан бўлган эгалик ҳуқуқини ёки мулкни оператив бошқарув ҳуқуқини ўтказишга қаратилган шартномалардан ҳисобланади. Қарздор қарзга олинган нарсанинг айнан ўзини қайтармасдан, балки олган пулни ёки ўша қарзга олинган нарсанинг хили, сифати ва миқдори бараварида бошқа нарсани қайтаришга мажбур бўлади;

бешинчидан, агарда қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади;

олтинчидан, агарда қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак.

Қарз шартномасининг ёзма шаклига амал қилмаслик шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Яъни, қарзга олувчи шартнома шартларини бажармай, қарз суммасини қайтаришдан бош тортган тақдирда, тегишли суд идораларига даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилишига олиб келиши мумкин.

Улуғбек Уролов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 418

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


18-август 2025, 05:19
564

2025 йил 12 октябрдан Тошкент «прописка»си бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги мавжуд эмаслиги уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлмайди.


22-август 2025, 06:35
509

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.


19-август 2025, 05:09
424

Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади

2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.