Ўзбекистон
28.07.2023
1 247

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати қасддан ОИТС юқтириб юрган фуқаролар қўлга олингани ҳақида хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ Ахлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар билан курашиш бўлинмаси тезкор ходимлари томонидан йилнинг ўтган 6 ойи давомида ОИВ инфекцияси билан касалланган шахслар инфекцияни қасддан ўзга шахсга юқтириш билан боғлиқ 20 та жиноий ҳолат аниқланган. Юқори Чирчиқ туманида яшовчи 35 ёшли икки аёл ОИВ касаллиги билан рўйхатда туриб, қонуний огоҳлантирилган бўлишига қарамай жорий йил июнь ойида 35 ва 53 ёшли шахс билан жинсий алоқада бўлганлиги ва бу орқали ушбу шахслар ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остида қолдирганлиги аниқланган. Шахслар процессуал ушланган. Шу каби Ангрен шаҳрида яшовчи 24-43 ёш орасидаги уч нафар аёл ва бир нафар эркак ҳам ОИВ касаллиги билан рўйхатда туриб, қонуний огоҳлантирилган бўлишига қарамай ўзга шахс билан жинсий алоқада бўлганлиги аниқланган ва тегишли тартибда ушланган. Қайд этилишича, аниқланган барча ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан ЖКнинг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Мажбурий жамоат ишлари қандай жазо ва у судлар томонидан кимларга нисбатан қўлланилмайди?
Мажбурий жамоат ишлари — бу суд томонидан тайинланадиган жазо.
Ўқишга киритиб қўйиш учун пора олган декан, банк мутахассиси ва университет мансабдори ушланди
Уларга жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Субсидияга уй олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Улар 10 нафар фуқародан Қорасув массивида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар учун субсидия ажратиб беришни ваъда қилиб, 47 200 АҚШ доллари олган.
Андижон, Қашқадарё ва Тошкентда абитуриентларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар пора билан қўлга тушди
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қирғизистондан Ўзбекистондаги ОТМга ўқишни кўчириб бериш учун 3000 АҚШ доллари олган фирибгар ушланди
Жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.