Ўзбекистон
26.11.2023
829
© Фото: hudud24.uzҚашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 14 ёшли қиз етти ой давомида мажбуран сақланиб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келингани айтилган ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги расмий ахборот берди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан мазкур ҳолат юзасидан тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, тезкор ўрганишлар олиб борилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, истиқомат қилувчи вояга етмаган Т.Ч. Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи отаси Ғ.Ж.нинг қарамоғида эканлиги, онаси Х.С. 2023 йил январь ойида Россия Федерациясига ишлаш учун кетганлиги ва бугунги кунгача яшаш манзилига қайтиб келмаганлиги аниқланган.
Вояга етмаган Т.Ч.нинг тоғаси Х.М. томонидан қилинган мурожаатга асосан, 2023 йилнинг май ойидан Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро Н.А. ўзининг уйида 7 ой давомида мажбуран сақлаб келиб, зўрлик ва таҳдид орқали турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлагани юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли суриштирув ишларига киришилган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Китоб тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан психолог ва педагоглардан иборат ишчи гуруҳ бугунги кунда вояга етмаган Т.Ч.нинг жисмоний ва руҳий саломатлигини тиклаш ҳамда мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда уни бартараф этиш чоралари юзасидан “Ижтимоий иш” очилиб, ҳолат юзасидан комплекс ўрганишлар давом эттирилаётганлигини маълум қиламиз.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Мажбурий жамоат ишлари қандай жазо ва у судлар томонидан кимларга нисбатан қўлланилмайди?
Мажбурий жамоат ишлари — бу суд томонидан тайинланадиган жазо.
Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар сўнгги тўрт йилда икки баробарга ошган
Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярмида аёл ва қизларга нисбатан 20 мингга яқин оилавий зўравонлик ҳолатлари қайд этилган.
Жинсий тарбия дарсларидан ўлим жазосигача –11 яшар қизалоқ ўлимидан сўнг жамоатчилик нимани талаб қиляпти
Яқинда Фарғона шаҳрида 11 яшар қизчанинг жасади зўрлик аломатлари билан топилгани маълум бўлди. Ушбу воқеалар фонида тармоқ фаоллари жамоавий огоҳликдан тортиб масъулларга қаратилган танқидларгача – турли фикрларни билдиришмоқда. “hudud24.uz” бу борадаги фикрларнинг айримини жамлади.
Самарқандда 45 ёшли эркак 10 ёшли жиянини 1,5 йил зўрлаб келгани аниқланди
Тоға ўз жиянига уятсиз хатти-ҳаракатлар қилиб, зўрлик ишлатган.