Ўзбекистон
26.07.2023
939
Шу йилнинг 31 январида Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидан 12 яшар қизнинг мурдаси зўрлаш аломатлари билан топилган эди. 2023 йилнинг апрелида Хоразмда 15 ёшли қизчанинг 11 нафар эркак томонидан бир неча марта зўрлангани, сал аввал худди шу вилоятдаги оилавий меҳрибонлик уйидаги 3 тарбияланувчининг жинсий алоқага мажбурлаб келингани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликни жунбишга келтирди. Яқинда эса Фарғона шаҳрида 11 яшар қизчанинг жасади зўрлик аломатлари билан топилгани маълум бўлди. Ушбу воқеалар фонида тармоқ фаоллари жамоавий огоҳликдан тортиб масъулларга қаратилган танқидларгача – турли фикрларни билдиришмоқда. “hudud24.uz” бу борадаги фикрларнинг айримини жамлади.
[caption id="attachment_16840" align="aligncenter" width="702"] Фото: Clarity[/caption]
Дунёда ҳар куни 18 ёшдан кичик 9 нафар қизалоқдан ва 20 нафар ўғил боладан бири жинсий зўрланиш қурбони бўлади. Ўзбекистонда эса бундай статистикалар кўпинча очиқланмайди, ўлим ҳолатлари рўй бергандагина айрим воқеалар тафсилоти ўртага чиқади.
[caption id="attachment_16843" align="aligncenter" width="701"] Марҳума Маржона отаси билан.
ФОТО: Vodiy24[/caption]
Воқеа жамоатчиликка ошкор этилгач, ижтимоий тармоқларда яна баҳс-мунозара, жиноятчига қандай жазо бериш, болаларни асраш учун нималар қилиш, ким ёки нима айбдор экани ҳақидаги фикрлар тинмади. Фойдаланувчиларнинг аксари бундай нохуш ҳолатларга тоқат қилмаслик, оммавий ҳушёрликни ошириш кераклигини изоҳларда қолдирган бўлса, айримлар бу ҳақда шахсий блоги, каналида батафсил ёзди. Жумладан, Шаҳноза Соатова Телеграм каналида: “Бу воқеанинг даҳшатли жойи шуки, болаларимиз айрим ҳолларда умуман хавфсиз ва ҳимоясиз. Ота-оналар болаларнинг хавфсизлиги масаласига енгил қарашмоқда. Шу оила Сергелидаги
марҳума Муслима фожиасини ҳатто эшитмаган ҳам бўлса керак деб ўйлайман. Чунки уни эшитган ҳар бир ота-она оддий ота-оналик инстинкти туфайли ҳам боласини қаттиқроқ ҳимоя қилади. Қизчанинг ҳаётига зомин бўлган ўсмирлар бундай иш
учун бир умрга қамалишини билишмаганми? Билишса, балки
қўрқишарди”, деб ёзди.
Педагог Моҳира Эшпўлатова Фейсбукдаги саҳифасида аёллар учун хавфли жамиятда яшаётганини яширмади: “Аёллар учун жуда-жуда хавфли жамиятда яшаяпман. Ё уддасидан чиқиб кета олишим керак, ё ўзгартира олишим”.
Аввал зўрланиб, кейин хўрланиб ўлдирилаётган болалар ўлими ҳақида
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) эса яқин орада ҳеч
қандай муносабат билдирмади.
Воқеа хабари тарқалиши билан фойдаланувчилардан бири Фейсбукдаги саҳифасида пост қолдирди: “Бизда педофилия йўқ,
жазо ҳам йўқ, жинсий зўравонлик ҳақида, шахсий чегаралар
ҳақида гапириб бўлмайди, аҳмоқона қадриятлар... Давлат ва
жамият бир-бирига жуда мос тарзда тубанлаб боряпти”.
Давлат бошқаруви соҳаси мутахассиси Азиза Умарова эса оммага
ошкор этилаётган ҳолатларни санаб ўтиб, бу масалага жиддий чора
зарурлигини таъкидлаб, ўз тавсияларини беради:
“Шошилинч тарзда, мактабларда жинсий тарбия дарсларини,
яъни болаларга уларнинг жинсий аъзоларига, умуман, танларига
тегинишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини уқтирувчи дарсларни
жорий этиш зарур. Шунингдек, бу дарсларда болаларга порнография зарарлари ва
уларни томоша қилишга йўл қўймаслик тушунтирилиши ҳамда болалар, ота-оналарга бешта муҳим қоидани тушунтириш зарур;
Камида бир йил ҳушёрлик оширилиши ва милиция, Миллий
гвардия ва хавфсизлик органларининг барча эътибори педофилия,
вояга етмаганларга қарши жинсий жиноятларга қарши курашга
қаратилиши керак;
Ҳар бир хабар берувчи ахборот ресурслар, яъни телевизор,
автобусдаги роликлар, радио болалар хавфсизлиги ҳақида
сўзлаши керак. Болани нотаниш шахслар билан бирор жойга
юбориш мумкин бўлган ҳолатларга йўл қўймаслик зарур.
Амалиётдаги рақамлар шуни кўрсатадики, педофилия кўпинча
оила ичида, ёпиқ эшиклар ортида бўлиши мумкин”.
Журналист Миролим Исажонов ҳам болаларга эрта ёшдан жинсий
тарбия берилиши зарур дейди. Унингча, жинсий тарбия дарсларида
ўғил ва қиз болаларга алоҳида педагоглар дарс ўтиб, мутахассислар
билим берсин.
Мустақил журналист Дилшода Матчанова ҳам Миролим
Исажоновнинг таклифини қўллаб-қувватлаб, Фейсбукдаги
саҳифасида пост қолдирди. Журналист постида мактабларда
жиноят ва жазо, ҳуқуқшунослик дарслари ўтилиши кераклиги
ҳамда қамоқхоналарга экскурсиялар ўтказилишини таклиф қилади.
Фейсбук фойдаланувчиси Абдуллох Нурханов болаларнинг хавфсиз
ва ҳимоясизлигига эътибор қаратиб: “Бошқа томондан эса нима
учун шундай жиноят қилганлар керакли жазо олмай юриши
қизиқ? Нима учун қўрқиб яшашимиз керак?” дея саволлар қўяди. Бу
ишга алоқадор қонунларни қайта кўриб чиқишга чақиради.
Яна бир фойдаланувчи ҳам юқоридаги фикрларга қўшимча қилиб,
болаларни нафақат бегона, балки қўни-қўшни, қариндош-уруғ машинасига ёлғиз ўтирмасликка ўргатишни сўрайди. Мактаб ота-онаси ёки улар рухсат бермаган киши бўлмаса, болани нотаниш кимса қўлига топширмаслиги керак дейди.
Шаҳноза Соатова эса жиноятга қарши курашишда оммавий
ҳушёрлик ва дадиллик йўқлигига урғу қўйиб, саволларини ўртага
ташлади:
“Нимага жар солмаяпмиз ҳамма жойда? Нимага кўчаларга ижтимоий
баннерлар илиб ташламаяпмиз, телевидениеда ижтимоий
рекламалар бермаяпмиз, смс-хабарнома жўнатмаяпмиз ва ҳоказо?
Бунақа ҳолатлар статистикаси балки ошмагандир, лекин барҳам
топгани ҳам йўқку. Ҳар бир болани қаттиқ ҳимоя қилишимиз,
элементар хавфсизлик қоидаларини керак бўлса ёш боласи бор ҳар бир
уйнинг эшигига ёпиштириб чиқишимиз керак. Билган – қуролланган
демакдир”.
Фейсбук фойдаланувчиси Аброр Ҳакимов: “Бизда орият қилиб,
уят бўлади, одамлар гап-сўз қилади деб кўп ҳолларда жабрланган
қизларнинг яқинлари “ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолсин” деб ишни
бости-бости қилишади. Бу эса педофил ва жиноятчиларга
жазосиз қолишда ишонч бағишлайди” дейди.
Азиза Умарова жиноятчига шафқат қилмасликни, олий жазо –
ўлим ёки умрбод қамоққа ҳукм этиш шартлигини айтади:
“Жиноятга жазо — муносиб ва мутаносиб жазо бўлиши керак.
Умрбод қамоқ жазоси ёки ўлим жазосини жорий қилиш зарур”.
Бунга қўшимча, у вояга етмаганларга жинсий зўравонлик
қилганларнинг, яъни педофилларнинг давлат реестри юритиш
кераклигига ҳам диққат қаратади.
Фейсбукдаги яна бир фойдаланувчи педофилларга кастрация
(бичиш) жазоси қўллаш кераклигини айтади. Пост сўнгида вояга
етмаганларни зўрлаётганлар қай даражада текширилиши, қайси
гуруҳ-каналларга аъзолиги ҳам аниқланадими ёки йўқ, дея савол
қўяди.
Вояга етмаган қизалоқ ўлими муҳокамаси давом этаркан, орадан
икки кун ўтиб, 25 июлда гумонланувчи йигитнинг онасидан
олинган интервью YouTube’даги Antikorrupsiya каналида эълон
қилинди. Бироқ “танганинг иккинчи томони”ни кўрсатган муаллиф
тайёрлаган интервью эътирозларга сабаб бўлди. Чунончи,
журналист Шуҳрат Шокиржонов Телеграм каналида бу ҳақда
шундай ёзар экан, гумонланувчининг онаси билан интервьюда
марҳума қизалоққа ҳамма айбни тўнкалганини қоралайди
ҳамда интервьюни уюштирган журналистга кескин норозилигини
билдиради:
“Марҳум бирор бойваччанинг қизи бўлганида, шунга жазм
қилолармиди?! Йўқ! Бунақалар журналистика ва блогерлик учун
иснод! Бу шарафли касбнинг ёнбошига чиққан чипқон! Улар бу касб
эгаларини ношуд кўрсатиш, дискредитация қилиш учун жавлон
уришмоқда”, дейди Шуҳрат Шокиржонов.
“Журналистика номига доғ бўлибди бу ʼинтервьюʼ. Холис бўламан
деб иккинчи томонга микрофон тутар экан, ʼ11 яшар қизни
қандай хотин қилиб олиб бериш мумкин, ўйлаб гапиряпсизми?ʼ
деган саволни бермаган, шу гаплар айтилганида бошини чайқаб,
маъқуллаб ўтирган одамнинг қўлида микрофон бўлса – бу
даҳшат! Одамлар, журналистлар шунақа бўлади деб
ўйламанглар. Профессионал журналистлар, агар юрагингиз уйғоқ
бўлса, бунақа ʼхолисъларʼни ʼбиздан эмас!ʼ денглар”, деб ёзди
Шаҳноза Соатова ҳам Телеграм каналида.
Фейсбукдаги фаол Мўътабар Тажибаева эса Antikorrupsiya
“журналист”ини нохолисликда, воқеликни бир томонлама
ёритишда айблади.
Шоир Жонтемир Жондор ҳам Твиттердаги саҳифасида
гумонланувчи йигитнинг онаси билан бўлган интервьюга нисбатан
истеҳзосини яширмади:
“11 ёшида севиб, йигити билан кечалари учрашиб юрган қизлар
борми? Қизчани ўлдирган болани онаси айтишича икки ёш бир-бирини севиб юрган экан. Ўлдирмаган, тепган 11 ёшли севгилисини
бечора бола. Ким билсин, қизча унга ташланганми? Кейин
қарашса ўлиб қоган бўлган. Айбдор йўқ”.
Юқорида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг бундай
ҳолатларга ҳадеганда муносабат билдирмаслиги, бола ҳуқуқлари
ҳимоячиларнинг жим туриши таъкидланганди. Аммо бугун
ижтимоий тармоқларда Бош вазир ўринбосари Зулайҳо
Маҳкамованинг вазиятни назоратга олгани, марҳум Маржонанинг
онаси билан учрашиб, ижтимоий ва маънавий кўмак берилаётгани
хабар қилинди.
[caption id="attachment_16856" align="aligncenter" width="700"] Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Маржонанинг ўлими билан
боғлиқ ҳолатни назоратга олгани хабар қилинди.
ФОТО: Oisha Yakubova / Facebook[/caption]
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.