Ўзбекистон
24.02.2021
1 088

— Укамнинг 4 нафар фарзанди бор. Келиним ишламайди. Фарзандига қарайди. Келин фельдшер. Лекин иш сўраб борса иш йўқ дейишяпти. Ишга жойлашиш учун кимдан ёрдам сўраш мумкин? — Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунига асосан келинингиз туман бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилиши лозим. Марказ келинингизни иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олади ва ишга жойлашишга доир йўлланма ёки ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома тақдим қилади. Уч кунлик муддатдан кечиктирмай ишга жойлашишга доир йўлланмада ёки ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатномада кўрсатилган манзилга мурожаат этиши керак. Ташкилот иш қидираётган шахсни ишга жойлаштиришга доир йўлланма бўйича ишга қабул қилиб, меҳнат шартномаси тузиши мумкин. Мақбул келадиган ишга доир таклифлар мавжуд бўлмаган ва ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган тақдирда, келинингиз ишсиз деб эътироф этилади ҳамда унга ишсизлик нафақаси тайинланади. Саволга «Мадад» ННТ масъул ходими Аброр Эзозхонов жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.
Йўловчилар сони кескин кўпайиб, вагонларга нормадан ортиқ юклама тушиши оқибатида метро поездлар тез-тез бузилмоқда – Метрополитен
“Тошкент метрополитени” ДУК метро йўловчиларига мурожаат билан чиқди.
Исроилда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги барча зарур эҳтиёт чораларини кўришни, хавфсиз жойларда бўлишни ва расмий органлар хабардор қилинмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сергелидаги портлаш юзасидан аҳолига шошилинч мурожаат қилди
Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари диққатига!
Касбида мактаблараро ўтказилган Президент соврини танловида 2-ўрин учун аталган 75 миллион сўм тўланмаган
Касби туманида яшовчи фуқаро Ж.Рустамов мактабда ўтказилган кўрик танловда 2-ўринни эгаллаган. Аммо ғолибга ваъда қилинган пул мукофоти берилмаган.