currencies image

12 254,27 UZS

30,89

usd

currencies image

14 516,41 UZS

1,49

eur

currencies image

147,89 UZS

0,73

ru



АсосийЯнгиликларҲадя шартномаси асосида берилган ҳадяни қайтариб олиш мумкинми?

Ҳадя шартномаси асосида берилган ҳадяни қайтариб олиш мумкинми?

Ҳуқуқ

calendar

18.09.2025

eye

53

Ҳадя шартномаси асосида берилган ҳадяни қайтариб олиш мумкинми?

Ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.

Ҳадя олувчи ҳадя қилувчини қасддан ўлдирган тақдирда ҳадя қилувчининг ворислари судда ҳадяни бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.

Агар ҳадя олувчининг ҳадя қилувчи учун катта номулкий қийматга эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи унинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши хавфини солса, ҳадя қилувчи ҳадя бекор этилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли.

Манфаатдор шахснинг талабига биноан суд якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик ва жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилик қоидаларини бузиб, тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатилишидан олдинги бир йил ичида ўзининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ маблағлар ҳисобидан қилган ҳадясини бекор қилиши мумкин.

Ҳадя шартномасида ҳадя олувчи ҳадя қилувчидан олдин вафот этган тақдирда ҳадя қилувчининг ҳадяни бекор қилиш ҳуқуқи шарт қилиб қўйилиши мумкин.

Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.

Ҳадя шартномасини бажаришдан бош тортиш ва ҳадяни бекор қилиш тўғрисидаги қоидалар оғзаки тузилган ҳадя шартномаларига нисбатан қўлланмайди.

Ҳадя қилинган ашёдаги камчиликлар туфайли ҳадя олувчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарар, агар бу камчиликлар ашё ҳадя олувчига топширилгунга қадар пайдо бўлгани аниқ кўриниб турган камчиликлар жумласига кирмаслиги ва ҳадя қилувчи бу ҳақда билган бўлса-да, ҳадя олувчини огоҳлантирмаганлиги исбот қилинган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик Кодекси 57-бобида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳадя қилувчи томонидан қопланиши лозим.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: