Ҳуқуқ
10.05.2024
4 975
© Фото: hudud24.uz / habikaturaКўплаб фуқаролар бир-бирига ҳадялар беришади, лекин ҳадя шартномаси шартларига амал қилишмайди. Бу эса кейинчалик ҳадя шартномасининг ҳақиқий эмаслигига ёки ҳадянинг қайтариб олинишига сабаб бўлади. Hudud24.uz ушбу мақолада ҳадя шартномаси ҳақида маълумот беради.
Ҳадя шартномаси ўзи нима?
Бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талаби)ни беради ё бериш мажбуриятини олади, ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади ёинки озод қилиш мажбуриятини бўйича тузилган шартнома ҳисобланади.
Қисқа қилиб айтганда, ҳадя бу бир шахснинг бошқа шахсга мулкни совға қилиб текинга беришидир.
Ҳадяни рад этиш мумкинми?
Ҳадя олувчи ўзига ҳадя топширилгунга қадар истаган вақтида уни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолда ҳадя шартномаси бекор қилинган ҳисобланади.
Агар ҳадя шартномаси ёзма шаклда тузилган бўлса, ҳадяни рад этиш ҳам ёзма шаклда амалга оширилиши керак. Агар ҳадя шартномаси рўйхатдан ўтказилган бўлса, ҳадяни қабул қилишни рад этиш ҳам давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Агар ҳадя шартномаси ёзма тузилган бўлса, ҳадяни олмаган шахсдан ҳадя берувчи унга етказилган зарарни ҳам талаб қилиши мумкин.
Ҳадя шартномаси қандай тузилади?
Ҳадя қилиш, айни пайтда ҳадяни ҳадя олувчига топшириш оғзаки амалга оширилиши мумкин.
Шу билан бирга, Кўчар мулкни ҳадя қилиш шартномаси ҳадя қилувчи юридик шахс бўлганида, фуқаролар ўртасида БҲМнинг 10 бараваридан (3 400 000 сўмдан) ортиқ суммага шартнома тузилаётганда ҳамда шартномада келажакда ҳадя этиш ваъда қилинган ҳолларда оддий ёзма шаклда тузилиши лозим.
Шунингдек, кўчмас мулкни ҳадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ҳадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳадя шартномасини бекор қилиш мумкинми?
Ҳа.
Ҳадя шартномасида ҳадя олувчи ҳадя қилувчидан олдин вафот этган тақдирда ҳадя қилувчининг ҳадяни бекор қилиш ҳуқуқи шарт қилиб қўйилиши мумкин.
Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.
Қандай ҳолларда ҳадяни бекор қилиш мумкин эмас?
Ҳадя шартномасини бажаришдан бош тортиш ва ҳадяни бекор қилиш тўғрисидаги қоидалар оғзаки тузилган ҳадя шартномаларига нисбатан қўлланмайди.
Туремуратов Саламат
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Хотиржамлик ортидаги хавф: чуқур нафас нимага ундайди?
Муаммоли вазиятга тушганимизда бизга кўпинча “Чуқур нафас ол ва тинчлан” дейишади.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин