currencies image

12 969,84 UZS

15,48

usd

currencies image

13 436,75 UZS

74,48

eur

currencies image

133,97 UZS

1,75

ru



АсосийЯнгиликларҲадя шартномаси ҳақида нималарни билиш лозим?

Ҳадя шартномаси ҳақида нималарни билиш лозим?

Ҳуқуқ

calendar

13.01.2025

eye

450

Ҳадя шартномаси ҳақида нималарни билиш лозим?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 31-боби ҳадя шартномасига бағишланган бўлиб, ушбу бобда ҳадя шартномасини шакли, уни тузиш, бекор қилиш ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд. Фуқаролик кодексининг 502-моддасида белгиланишича, Ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талаби)ни беради ё бериш мажбуриятини олади, ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади ёинки озод қилиш мажбуриятини олади.

Бирон-бир шахсга ашёни ёки мулк ҳуқуқини текинга беришни ёки бирон-бир шахсни мулкий мажбуриятдан озод этишни ваъда қилиш (ҳадя этишни ваъда қилиш), агар ваъда тегишли шаклда берилган бўлса ва келажакда аниқ шахсга ашё ёки мулкий ҳуқуқни текинга бериш ёки уни мулкий мажбуриятдан озод қилиш мақсади аниқ кўриниб турган бўлса, ҳадя шартномаси деб тан олинади.

Ҳадя қилишни ният қилган инсон ҳали шартнома тузилмасдан оламдан ўтиб қолса, бўлажак ҳадя эгаси мулкни талаб қилишга ҳақли эмас.Бу шунчаки ва’да ҳисобланади. Агар нотариал идорада иш бошланган, шартнома тузиш ҳаракатлари амалга оширилган бўлса, ишни мархумнинг яқинлари мерэос гувоҳномасини расмийлаштириш орқали давом эттиришлари мумкин.

Ҳадяни ҳадя олувчига ҳадя қилувчининг вафотидан кейин топширишни назарда тутувчи шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.

Ҳадя шартномасида ҳадя нарсаси аниқ кўрсатиб қўйилган бўлиши керак. Ашё, мулк ҳуқуқи ёки мулкий мажбуриятдан озод қилиш шаклида ҳадя нарсасини аниқ кўрсатмасдан ўзининг мол-мулкини ёки мол-мулкнинг бир қисмини ҳадя этишни ваъда қилиш ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.

Ҳадя олувчи ўзига ҳадя топширилгунга қадар истаган вақтида уни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолда ҳадя шартномаси бекор қилинган ҳисобланади.

Агар хадя шартномаси ёзма шаклда тузилган бўлса, хадяни рад этиш ҳам ёзма шаклда амалга оширилиши керак. Агар хадя шартномаси рўйхатдан ўтказилган бўлса, хадяни қабул қилишни рад этиш ҳам давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Ҳадя шартномасида ҳадя олувчи ҳадя қилувчидан олдин вафот этган тақдирда, ҳадя қилувчининг ҳадяни бекор қилиш ҳуқуқи шарт қилиб қўйилиши мумкин.

Ҳадя қилиш, айни пайтда ҳадяни ҳадя олувчига топшириш оғзаки амалга оширилиши мумкин. Ҳадяни топшириш уни тақдим қилиш, рамзий топшириш (калит ва ҳоказоларни тақдим қилиш) ёки ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан амалга оширилади. Фуқаролик кодексининг 504-моддасига асосан кўчар мулкни хадя қилиш шартномаси, хадя қилувчи юридик шахс бўлганида, фуқаролар ўртасида энг кам иш хақининг ўн бараваридан ортиқ суммага шартнома тузилаётганда ва шартномада келажакда хадя этиш ваъда қилинган ҳолларда хадя шартномаси оддий ёзма шаклда тузиилиши лозим.

Кўчмас мулкни хадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Қонун хужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини хадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Нотариус тарафларга Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 502 –– 510-моддалари мазмунини тушунтириб, бу ҳақда ҳадя шартномасининг матнига ёзиб қўяди. Умумфойдали мақсадларда қилинган ҳадя хайр-эҳсон ҳисобланади.

Умумфойдали мақсад хайр-эхсоннинг фарқли белгиларидан ҳисобланади. Хайр-эҳсонни қабул қилишга бирор кимсанинг рухсати ёки розилиги талаб қилинмайди. Бундай ҳолда ҳам нотариус тарафларга Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 511-моддаси мазмунини тушунтириб, бу ҳақда хайр-эҳсон шартномасининг матнига ёзиб қўяди.

 

Ахрор Казаков,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
бўлим бошлиғи

Улашиш:

Бошқалар

13-январ 2025, 05:41
1 081

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
1 074

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


20-январ 2025, 06:34
923

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.


9-январ 2025, 06:35
849

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.