Ўзбекистон
17.12.2024
577

Пойтахтимизда “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ваколатлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида ташкил қилинган мазкур тадбирда сенатор ва депутатлар, давлат органлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этишди.
Таъкидлаш лозимки, давра суҳбати инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги янги қонунчилик механизмларига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида ўтказилгани билан эътиборга моликдир.
Тадбирда Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова янги қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонун билан барчани таништирди.

— Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 15 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонуни Конституцияга мувофиқлаштирилган бўлиб, у инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонун ҳужжатларини тўлдиради, - деди Феруза Эшматова. – Янги қонунга кўра, Омбудсман Ўзбекистон фуқароларининг, республикамиз ҳудудида турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда юридик шахсларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган ташкилотларнинг ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқиб, ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.
Маълумки, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Омбудсман фуқаролар мурожаатларида кўтарилган муаммоларга тизимли ечим таклиф этиш ва ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш бўйича мониторинг ва таҳлил фаолиятини амалга оширади. Шу боис қонунда Омбудсманнинг аниқланган муаммо ва таклифларни қонунчилик ташаббуси тартибида Олий Мажлис қонунчилик палатасига киритиш ҳуқуқи мустаҳкамланди.
Тадбир давомида иштирокчиларга Омбудсманнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга амалга ошириладиган мониторинг ташрифлари ва бошқа фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Масалан, журналист сифатида менда жазони ижро этиш колониялари ва тергов ҳибсхоналарида амалга оширилган мониторинг текширувлари натижалари катта таассурот қолдирди. Қолаверса, янги қабул қилинган қонун асосида Омбудсман томонидан қўлланиладиган таъсир чоралари ҳам мустаҳкамлангани эътиборимни тортди. Умуман олганда, ҳамюртларимизнинг айни идорага бўлган ишончи янада ортиб бормоқда.
Давра суҳбатида давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича, юқоридаги қонун билан белгиланган ваколат ва имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш лозимлиги бўйича таклифлар билдирилди, фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Хуршид СУЛТОНОВ,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.