currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҲарбий хизмат ва унинг турлари: муҳим 7 қоида

Ҳарбий хизмат ва унинг турлари: муҳим 7 қоида

Ҳуқуқ

calendar

09.01.2025

eye

4 073

Ҳарбий хизмат ва унинг турлари: муҳим 7 қоида

Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

1. Умумий ҳарбий мажбурият нима?

Умумий ҳарбий мажбурият фуқароларнинг Ўзбекистонни ҳимоя қилишга мажбурий ҳарбий тайёргарлигидан иборат бўлади ҳамда Қуролли Кучлар сафини тўлдиришни ва уларнинг резервини тайёрлашни таъминлаш мақсадида жорий этилади.

2. Кимлар ҳарбий хизматга мажбур?

Қуйидаги фуқаролар ҳарбий хизматга мажбур:

— ҳарбий хизматга чақириладиган ва туман (шаҳар) чақирув участкаларида қайд этилган шахслар – чақирилувчилар;

— ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар – ҳарбий хизматчилар;

3. Ҳарбий хизматнинг қандай турлари мавжуд?

Ҳарбий хизмат фуқароларнинг Қуролли Кучлар сафида умумий ҳарбий мажбуриятни бажариш борасидаги давлат хизматининг алоҳида туридир.

Ҳарбий хизматнинг қуйидаги турлари мавжуд:

— муддатли ҳарбий хизмат;

— сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат;

— контракт бўйича ҳарбий хизмат;

— Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати.

Тинчлик даврида оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматга, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақириладилар.

4. Муддатли ҳарбий хизмат нима?

Муддатли ҳарбий хизмат чақирилиш ёшидаги фуқароларнинг оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида, шунингдек муқаддам ҳарбий хизматни ўтамаган офицерларнинг Қуролли Кучлар сафидаги мажбурий хизматидир.

Муддатли ҳарбий хизмат муддати 12 ой этиб белгиланади.

5. Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат қандай ўталади?

Ҳарбий хизматга яроқли, чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар.

Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат ҳудудий принцип асосида ойлик йиғинлар тарзида ташкил этилади ҳамда чақирилувчилар томонидан пул тўланади, яъни бу халқ тилида “бир ойлик армия”.

6. Контракт бўйича ҳарбий хизмат нима?

Контракт бўйича ҳарбий хизмат Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар ва идоралар орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган фуқаролар бажарадиган ҳарбий хизмат туридир.

Ҳарбий хизматни касб тариқасида танлаган фуқаролар контракт бўйича ҳарбий хизматни оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларида ўтайдилар.

Дастлабки контракт беш йилга тузилади; контракт бўйича ҳарбий хизматчилар (резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар) билан янги контракт беш йилга ёки агар ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасига етишига беш йилдан кам қолган бўлса, камроқ муддатга тузилади.

7. Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати

Резервчилар хизмати ҳақиқий ҳарбий хизматни, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаганлар учун Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмалари сафини уруш даврида тўлдириш, кучайтириш мақсадида умумий ҳарбий мажбурият асосида жорий этиладиган ҳарбий хизмат туридир.

 

Hudud24.uz колумнисти

Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 355

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
891

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
799

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
779

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.