Life Style
20.07.2026
36

Бугунги кунда ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспортидан фойдаланаётган йўловчилар сони тобора ортиб бормоқда. Транспорт хизматларининг ривожланиши инсонларнинг вақтини тежаш, масофаларни қисқартириш ва қулай ҳаракатланиш имконини яратмоқда.
Бироқ амалиётда айрим ҳолатларда йўловчининг транспорт воситасига қабул қилинмаслиги, рейснинг кечиктирилиши ёки бекор қилиниши каби нохуш вазиятлар ҳам учраб туради. Бундай ҳолатлар нафақат йўловчиларнинг режаларига салбий таъсир кўрсатади, балки уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи ҳам долзарб ҳисобланади. Шу сабабли ташишда рад этиш ва рейс кечиктирилиши билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ҳамда йўловчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Расмийлаштирилганчипта ва олдиндан банд қилинган жойга эга бўлган йўловчига ташувчи томонидан ҳаво кемасидан жой бериш рад этилган бўлса ва бу йўловчининг белгиланган вақтдан ортиқ учиш пунктида ушланиб қолишига сабаб бўлса, йўловчига етказилган зарар ташувчи томонидан компенсация тўлови ёки бепул қўшимча хизматлар кўрсатиш орқали қопланади.
Компенсация тўловини тўлаш тартиби ва миқдори ташувчи томонидан фуқаролик қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган қоидалар, Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, мазкур Қоидалар, шунингдек жўнаб кетиш ёки транзит мамлакатнинг қонун ҳужжатлари ва халқаро тижорат иттифоқларининг талаблари асосида белгиланади.
Парвоз ташувчи томонидан белгиланган аниқ вақтдан кечикса, ташувчи йўловчига этказилган зарарни қоплаши шарт. Зарар миқдори парвоз купони нархидан келиб чиққан ҳолда ташувчи томонидан белгиланади.
Ташишда рад этиш ва рейс кечиктирилиши йўловчилар дуч келадиган энг долзарб муаммолардан биридир. Бундай ҳолатларда йўловчиларнинг ҳуқуқлари қонун билан ҳимоя қилиниши, ташувчилар эса ўз зиммасидаги мажбуриятларни виждонан бажариши лозим. Транспорт тизимида шаффофлик, масъулият ва хизмат сифати таъминлангандагина йўловчиларнинг ишончи ортади, транспорт хизматлари эса янада самарали ва хавфсиз бўлади.
Севинч Хушназарова,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.