currencies image

12 913,19 UZS

4,00

usd

currencies image

13 908,80 UZS

26,67

eur

currencies image

154,17 UZS

0,87

ru



АсосийЯнгиликларХиёбонлар ва ботаника боғларини хусусийлаштиришга йўл қўйиладими?

Хиёбонлар ва ботаника боғларини хусусийлаштиришга йўл қўйиладими?

Ҳуқуқ

calendar

25.03.2025

eye

494

Хиёбонлар ва ботаника боғларини хусусийлаштиришга йўл қўйиладими?

Ўзбекистон Республикасида давлат мулкини суд ҳужжатлари асосида реализация қилиш, давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини Ўзбекистон Республикасининг алоҳида қонунлари билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикасининг 14.02.2024 йилдаги ЎРҚ-907-сон  қонунига асосан  давлат мулкини хусусийлаштириш — давлат мулкини ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда жисмоний ва нодавлат юридик шахсларга реализация қилиш тушунилади.   Ушбу қонуннинг 19-моддасига асосан давлат мулкини хусусийлаштириш аукцион, танлов савдолари, музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш, рақобатга асосланган мулоқот, биржа савдолари ва яна бир қанча қонунчиликда белгиланган усуллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Шу ўринда, хусусийлаштириладиган давлат мулки объектларига давлат кўчмас мулк объектлари, давлат улушлари (акциялари, улушлари) ва давлат муассасалари киритилган. Давлат мулки, бундан давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки мустасно, тўлиқ ёки қисман хусусийлаштирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг 09.03.2023 йил "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги ЎРҚ-821-сон қонуни билан хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки тоифасига нималар киритилиши белгиланган. Ушбу қонуннинг 19-моддасига асосан хусусийлаштирилмайдиган давлат мулкига қуйидагилар киради:

▪️Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасидаги ер (бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно), ер ости бойликлари, шунингдек сув омборлари, шу жумладан қор ва сел натижасида тўпланган сув омборлари, сув хўжалигининг йирик ва ўта муҳим объектлари, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;

▪️ моддий маданий мерос объектлари, архив ҳужжатлари, давлат музейлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шу жумладан хиёбонлар ва ботаника боғлари;

▪️ пул белгиларини, қимматли қоғозларни, орденларни, медалларни ҳамда почта маркаларини ишлаб чиқаришни таъминловчи корхоналар ва ташкилотлар;

▪️Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг, Давлат хавфсизлик хизматининг, Миллий гвардиянинг, Ички ишлар вазирлигининг ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг корхоналари, муассасалари, шунингдек ҳарбий техникавий мулки (саноатда утилизация қилингунига қадар ёки саноатда утилизация қилинмайдиган мулки);

▪️ионловчи нурланиш манбаларидан фойдаланиб илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини олиб борувчи, рентген ускуналари, асбоб-ускуналар ва жиҳозларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва объектлар;

▪️радиоактив элементларни кавлаб олишни, ишлаб чиқаришни, транспортда ташишни, қайта ишлашни, радиоактив чиқиндиларни кўмишни, уран ва бошқа бўлинувчи материалларни, шунингдек улардан ясалган буюмларни реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва объектлар;

▪️қурол-яроғ ва ўқ-дориларни, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, улар учун эҳтиёт қисмларни, бутловчи қисмларни ҳамда асбоб-ускуналарни, пиротехника буюмларини, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва ускуналарни ишлаб чиқишни, ишлаб чиқаришни, таъмирлашни ҳамда реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар;

▪️кучли таъсир этувчи заҳарларни, гиёҳвандлик моддаларини ва заҳарли моддаларни ишлаб чиқарувчи, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддалари ва заҳарли моддалар бўлган экинларни экишни, етиштиришни ҳамда қайта ишлашни амалга оширувчи корхоналар;

▪️Ўзбекистон Республикасининг давлат захиралари, фуқаро муҳофазаси ҳамда сафарбарлик мақсадидаги объектлар ва мулк;

▪️ ядровий қурилмалар, сақлаш пунктлари (ядровий материалларни, ядровий реакторларнинг иссиқлик ўтказмайдиган тўпламларини, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғини сақлаш пунктлари), ядровий ёқилғи, ядровий реакторларнинг иссиқлик ўтказмайдиган тўпламлари, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи, ядровий материаллар (табиий уран, уран-235 изотопи билан бойитилган барча шаклдаги уран, уран-233 изотопи, плутоний, америций, калифорний элементларининг барча изотоплари, Нп-237 изотопи ва таркибида барча санаб ўтилган изотоплар бўлган аралашмалар);

▪️портлаш хавфи бўлган ва заҳарли моддаларни транспортда ташишни амалга оширувчи ихтисослаштирилган корхоналар;

▪️умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;

▪️санитария-эпидемиология станциялари, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази, атроф-муҳит ҳолатини назорат қилиш ва табиатни муҳофаза қилиш хизматлари; 

▪️махсус вазифаларни бажарувчи корхоналар (Республика махсус алоқа узели, 15361 рақамли ҳарбий қисм, Электромагнит мослашув маркази);
▪️
 дафн этиш жойлари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан бошқа давлат мулки ҳам хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки жумласига киритилиши мумкин. Давлат мулки тоифасидаги моддий маданий мерос объектлари, архив ҳужжатлари, давлат музейлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шу жумладан хиёбонлар ва ботаника боғлари хусусийлаштирилишига чекловлар мавжуд.  Фақат давлат мулки ижарага, ишончли бошқарувга, текин фойдаланишга, сақлашга ва гаровга, шунингдек давлат-хусусий шериклик шартлари асосида берилиши мумкин.

Бехрўз Жўраев,
“Адолат”  МҲАМ масъул ходими

Улашиш: