Life Style
29.05.2026
32

Меҳнат кодексининг 307-моддасига кўра, ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган ходим айрим ҳолатларда комиссия аъзосини рад этиш ҳуқуқига эга. Бу норма хизмат текширувининг холис ва адолатли ўтишини таъминлашга қаратилган.
Мазкур модда асосида, агар комиссия аъзоси билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви, қариндошлик, шахсий манфаатдорлик ёки бошқа холисликка таъсир қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, ходим ёзма шаклда рад этиш ҳақида ариза бериши мумкин. Бунда ариза албатта асослантирилган бўлиши керак.
Қонунчиликка кўра, комиссия аъзосини рад этиш тўғрисидаги ариза хизмат текширувининг исталган босқичида, бироқ якуний далолатнома қабул қилинишидан олдин берилиши мумкин. Ариза хизмат текширувини тайинлаган иш берувчига топширилади.
Иш берувчи ёки ваколатли мансабдор шахс бундай аризани бир иш кунидан кечиктирмай кўриб чиқиши шарт. Қабул қилинган қарор эса кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ходим ва комиссия аъзоларига етказилиши лозим.
Шунингдек, қонун фақат ходимга эмас, комиссия аъзосининг ўзига ҳам мажбурият юклайди. Агар у ўзининг холислигига шубҳа туғдирувчи ҳолат мавжудлигини билса, дарҳол ўзини ўзи рад этиши шарт.
Агар рад этиш ҳақидаги ариза қаноатлантирилса ёки комиссия аъзоси ўзини ўзи рад этса, иш берувчи комиссиянинг янги аъзосини тайинлайди.
Мазкур норма хизмат текширувларида шаффофликни таъминлаш, ходим ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда бир томонлама ёки манфаатдор текширувларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ойлик иш ҳақи нима учун икки қисмга бўлинади?
Агар иш берувчи иш ҳақини ўз вақтида тўламаса, у ҳолда у ходим олдида моддий жавобгарликка тортилади.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.