Ҳуқуқ
13.03.2025
983

Албатта мумкин. Бу ерда календарь йилга чалғимаслигимиз керак. Таътил ходимга календарь йил давомида эмас балки иш йили давомида берилади.
Меҳнат кодексининг 225-моддасига кўра, иш йили деганда ходимнинг муайян иш берувчида ўн икки ойга тенг бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври тушунилади.
Масалан, ходим 12.03.2024 дан иш бошлади. Унинг иш йили 12.03.2024 дан 11.03.2025 гача бўлади. Ҳар йилги меҳнат таътили ходимга таътил берилаётган иш йили тугашига қадар яъни 11.03.2025 гача берилиши керак. Шу ўринда календарь йилга чалғиб кетиб, ходим 31 декабргача таътилга чиқиши керак деб хато ўйламаслик лозим. Яъни ходимни иш йили тугагунига қадар таътилга чиқариш шарт экан.
Мисолимиздаги ходим 2025 йил 10 март куни таътилга чиқди. Бунда ходим юқорида келтириб ўтилган давр оралиғи учун таътилга чиққан. Демак, ходим 2025-2026 йиллар оралиғидаги иш йили учун 2025 йилда яна таътил олиши мумкин.
Меҳнат кодекси 269-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандига кўра, ходим қайси иш йили ҳисобига таътил олиб бўлган бўлса, ўша йил тугагунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишлаб берилмаган кунлари учун ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар, иш ҳақидан ушлаб қолиш амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
Хорижда миллий ресторани очадиган тадбиркорларга 50 фоизигача субсидия берилади
Давлат хизмати Туризм қўмитаси томонидан my.gov.uz портали орқали бепул кўрсатилади.