Life Style
20.07.2026
47

Албатта, йўқ. Келинг, яхшиси, меҳнат шартномаси қайси сабабларга кўра бекор қилиниши мумкинлигини кўриб чиқамиз:
— Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра исталган вақтда бекор қилиниши мумкин;
— ёки тарафлардан бирининг ташаббуси билан;
— белгиланган муддат тугаши билан;
— тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра; меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра;
— янги муддатга сайланмаганлиги ёхуд сайланишда қатнашишни рад этганлиги муносабати билан бекор қилиниши мумкин.
Мулкдор алмашганда меҳнат шартномасини бекор қилиш
Корхона мулкдори алмашганда янги мулкдор корхонанинг раҳбари унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли. Бунда меҳнат шартномасини бекор қилиш корхона мулк қилиб олинган кундан бошлаб 3 ой мобайнида амалга оширилиши мумкин. Қолган ходимлар билан меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверади.
Шу билан бирга, Меҳнат кодексининг 392-моддасига кўра, ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги билан боғлиқ сабабга кўра ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ёки иш ҳақини камайтириш тақиқланади.
Севинч Хушназарова,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.