currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларҲоким қамайди, вазир озод қилади, кейин ҳоким яна қамайди… Сариосиёлик директор воқеаси тармоқ фаоллари муҳокамасида

Ҳоким қамайди, вазир озод қилади, кейин ҳоким яна қамайди… Сариосиёлик директор воқеаси тармоқ фаоллари муҳокамасида

Ўзбекистон

calendar

04.08.2023

eye

948

Ҳоким қамайди, вазир озод қилади, кейин ҳоким яна қамайди… Сариосиёлик директор воқеаси тармоқ фаоллари муҳокамасида

Сурхондарё вилояти ҳокими ва Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори ўртасидаги тортишув акс этган видео тармоқларни портлатди. 3 август куни янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича ўтаётган видеоселекторда директор ҳокимдан қайси сабабларга кўра ишдан бўшатилгани, нима учун асоссиз айблов қилинаётганига изоҳ сўрайди.

Бироқ Улуғбек Қосимов аниқ жавоб бермайди ва директор ички ишлар органлари ходими томонидан залдан олиб чиқиб кетилади. Хўш, шундан кейин воқеалар қандай тус олди? “hudud24.uz” мавзуни ўрганаркан, ҳолат бўйича ижтимоий тармоқлардаги фаоллар фикрига қизиқди ва уларни бир жойга жамлади.

Ўзи нима бўлганди? 

Воқеа аслида 26 июль куни рўй берган. Ҳоким буйруғи билан директорга нисбатан майда безорилик жинояти билан маъмурий иш қўзғатилган ва шу куниёқ ҳибсга олинган. Бу ҳақда Фейсбукдаги “Ўзбекистон овози” гуруҳида батафсил маълумот қолдирилган. Хабарга кўра жиноят ишлари бўйича Узун туман суди залида Умида Турсуновани “бақир-чақир қилганлик”, ҳокимга “Қўлингизда милтиқ бўлса, отиб ташланг!”, “Ҳайф сиздек вилоят ҳокимига” деб айтгани, Ички ишлар ходимларининг тинчлантириш уринишларига бўйсунмаганини ноқонуний амал сифатида кўрсатилади. Шундан кейин суд директорни 10 кунлик маъмурий қамоқ жазосига ҳукм этиб, яна 1 миллион 650 минг миқдорида жарима тайинлайди.

Икки кундан сўнг Сурхондарё вилоят суди айни ҳукмни ўз кучида қолдиради. 1 августда эса Олий Суд кассацияси ҳукмни қисман тўғри, аммо жазони оғир дея малакалайди. Ўн кунлик жазо муддати тугагач, Термиздан уйига қайтган Умида Турсуновани 7 нафар ички ишлар ходими кутиб олади ва чақириқ қоғозига бўйсунмаганликда айблаб, яна Сариосиё ИИБга олиб кетади.

Воқеа хроникасини журналист Илёс Сафаров ҳам тасдиқлайди: “Мактаб директори ҳоким билан 26 июл кунги тортишувдан кейиноқ 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси олган. Ушбу қарор унга нисбатан берилган апелляцияда ҳам ўзгаришсиз қолдирилган. Қамоқ қарори иш фақат кассация тартибида қайта кўрилгандагина 7 кунга қисқартирилган”. 

Фаоллар директорнинг қамоқ жазосини тўлиқ ўтагани, у вазирнинг буйруғи билан эмас, балки ҳибс муддати тугагач озодликка чиққанини таъкидламоқда.

Фаоллардан аччиқ саволлар

Тармоқларда директорнинг қамаб қўйилгани ҳақида хабар тарқалгач, муҳокамалар бошланади. Сал ўтиб Мактабгача ва мактаб таълим вазири Ҳилола Умарова эса вазиятни назоратга олганини билдирди: “Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 28- мактаб директори билан боғлиқ вазиятни шахсан ўз назоратимга олдим”.

Лекин вазир муносабатининг давомига, яъни: “Шу ўринда таълим соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир шахс ўз муомала маданияти билан барчага ўрнак бўлиши лозимлигини эслатиб ўтмоқчиман”, дея таъкидланган қисмига яна эътирозлар янгради.

Вазирнинг ушбу эслатмасига лингвист Ирода Азимова фан нуқтаи назаридан эътирозини Фейсбукдаги саҳифасида беради: “Сурхондарёдаги ўқитувчини муомала маданиятига риоя қилмаган деб ҳисоблашишибди. Қандай қилиб муомала маданиятини бузди? Нима қилди?”, дейди у ва нутқни таҳлил қилишнинг энг қуйи даражаси бу нутқ оҳангидан мазмун ҳақида хулоса чиқаришдир, дея қўшимча қилади. Пост сўнгида эса“Адолат талаб қилиш тили заҳарлик деб баҳоланиши жамиятимизнинг фожиаси” деб хулоса қилади.

Журналист Шарифа Мурод Фейсбукдаги саҳифасида қуйидагича ёзди: “Унинг ўрнига (вазир) ҳоким ва ички ишлар бошқармаси бошлиқларини саволга тутганида аъло иш бўларди? ‘Нега менинг директоримга қаттиқ гапирдинг, нега менинг директоримни залдан қўлидан ушлаб, мажбурлаб олиб чиқиб кетдинг?’ деб. Хафа бўлманглару, энг ҳимоясиз ва заиф қатлам — таълим тизими ходимлари! Доим шуларга қийин бўлган. Халқ таълими вазирлиги ҳеч қачон директор ва ўқитувчиларнинг ёнини олмаган”. 

Бунга қўшимча таълим эксперти Комил Жалилов директорларни ишдан бўшатиш ҳокимларнинг ваколат доирасига кирмаслигини эслатди: “‘Таълим тўғрисида’ги қонунда маҳаллий ҳокимликларнинг таълим соҳасидаги ваколатлари аниқ белгиланди (улар орасида мактаб директорини ишдан олиш ваколати йўқ, Президентнинг 2023-йил 26-майдаги 79-сон фармонида ҳам мактаб директорларини ишга олиш ва демакки, ишдан бўшатиш ваколати ҳокимларга берилмаган. Таълим эксперти постида яна ҳокимнинг бу хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши шартлигини ёзди.

Таълим соҳасидаги кадрларнинг қадр-қиммати, обрўсизлантирилиши ва кўпинча мутассади ташкилотдан кўра бошқа органларнинг уларнинг фаолиятини баҳолаши, муҳокама қилиши, мустақил қарор чиқариши ҳақида фаоллар норозилик билдирди. Журналист Анора Содиқова ижтимоий тармоқларда: “Ўқитувчига (мактаб директори) маданият ҳақида эслатган Ҳилола Умарова нега ҳокимга ”ғинг”, демади. Педагог мақоми шундай ҳимоя қилинадими?” деб ёзди.

Орадан ҳеч қанча фурсат ўтмай, вазир Ҳилола Умарова директорнинг маъмурий қамоқдан озод этилгани ҳақида хабар берди ва “ҳар бир раҳбар ходим барча педагог ходимларимизга ҳурмат билан муносабатда бўлишларини” сўради.

Бироқ вазият аллақачон жиддий тус олиб, ҳоким ваколатининг чексизлиги, директорнинг аввал қамалиб, кейин вазир буйруғи билан озод этилиши, суд-ҳуқуқ тизимининг ишламаслиги, қонунларнинг очиқ-ошкора бузилиши ҳақида тармоқда фаоллар бирин-кетин муносабат билдира бошлади.

Чунончи, Расул Кушербаев ҳокимнинг Сурхондарёда феодаллик элементларини сақлаб қолаётгани, истаган ходимни ишдан бўшатиб, ҳатто қамаётгани ҳақида пост қолдирди. Унингча, ҳоким учун халққа хизмат қилишдан кўра ўз шахсий “мен”ини қондириш ва заифларга зўравонлик қилиш устунроқ.

Фейсбук фаоли Абдураҳмон Ташанов эса ҳоким Улуғбек Қосимовнинг собиқ прокурор сифатида бундай шармандаликка қўл уришини икки карра ҳурматсизлик деб баҳолади. Мактаб директорини ишдан бўшатиш орқали ҳокимни “мансаб ваколатидан четга чиқиш ва уни суъистемол қилиш жиноятини содир этди” деб фикрини давом эттиради. У ҳокимнинг бундай хатти-ҳаракатини Янги конституцияга тажовуз деб ҳисоблайди.

Журналист Инобат Аҳатова ҳам ўқитувчини эмас, таълимни тизимсизлик, ҳокимлар аралашувидан қутқариш керак, дея фикрини билдирди. Ушбу ҳолатда ҳоким ва вазир ижро этувчи қатлам, судя эмаслиги, ҳокимларни истаган одамни қаматиш “суперваколати”дан тийиш кераклигини таъкидлаган у.

Таълим эксперти Комил Жалилов мавзуга қайтиб, қонун ишламаслигига диққатни қаратади. “Бу кейсда энг хавфли нарса — қонунларнинг ишламаслиги. Ҳоким қамайди, вазир озод қилади, кейин ҳоким яна қамайди (?), вазир телефон қилиб ‘орқангизда Президент турибди’ дейди. Ҳамма нарсани шахслар ҳал қиляпти — шахслар нима деса, нимани хоҳласа, шу бўляпти”, — дейди у.

Бошқа мактабларнинг директорлари ҳам ишдан олинмоқда

Воқеалар ривожи давом этаркан, тармоқларда мактаб директори Умида Турсунованинг охирги икки йилдан бери ишдан бир неча марта бўшатилиб, суд қарори билан қайта тиклангани, бундан ташқари ҳайфсан интизомий жазо олгани, мактаб ўқитувчиларини беҳурмат қилгани, натижада бир гуруҳ ўқитувчи Сурхондарё халқ таълими бошқармасига шикоят аризаси йўллангани, фаолиятига совуққонлик билан қарагани ҳақидаги хабар, видео ҳамда аудиолар тармоқларга жойланмоқда ёки аввалги постлар қайтадан эслатилмоқда.

Яна фойдаланувчилар икки томонга — директорнинг аввалги хатоларини таъкидлаётган ва унинг ҳам айби борлигини яширмаётганлар ҳамда ҳокимнинг хатти-ҳаракатларини қонуний баҳолаш, директорни мажлис залидан куч ишлатиб чиқариб юборилиши, ҳибсга олинишини қоралаётганларга бўлинган. Бироқ кўпчилик директорнинг аввалги хатти-ҳаракатларидан кўра қонун ишламаслиги, педагог шаъни, қадр-қимматининг топталаётгани, биргина буйруқ ортидан суд ҳибс этаётганидан норози.

Халқаро журналист Ибрат Сафо ҳам Фейсбукдаги саҳифасида қатор саволларини ёзиб қолдиради. “Сурхондарё ҳокимига ўқитувчини ишдан бўшатгани ва қаматтиргани учун чора кўриладими? Ҳокимнинг буйруғи асосида жиноий иш очган терговчилар ва қамаш ҳукмини чиқарган судяга чора кўриладими? Ўқитувчи аёл даъволарида мактабга тегишли ерни сотган “Бобоев” тергов қилинадими?”, — деб сўрайди у.

Шоир ва таржимон Фахриддин Низомов (Фахриёр) исталган воқеанинг сабаби, асоси қолиб оқибати ҳақида дод-вой қилиш муаммони ҳал этмаслиги, бугун жамоатчилик кўз ўнгида ҳоким ишдан олинса ҳам эртага яна бошқа лавозимга ўтказилиши ёки қайсидир ҳудуд ҳокимлигига тайинланишини айтади. Масалага ечим сифатида у “жиноятларни баралла айта оладиган, қилмишларни жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиб, истеъфо ва жиноий жавобгарликка тортилишни талаб қила оладиган мухолифат бўлиши керак”, дейди.

Бугун Uzbekistan official news сайтининг Телеграм каналида Умида Турсунованинг хизмат хонаси суднинг ҳеч қандай буйруғисиз тинтув қилинаётгани ҳақида хабар берилди. Бунга қўшимча, туман ҳокимининг топшириғига асосан тумандаги 24, 26, 38, 53 ва 61-мактаб директорлари ҳам ишдан олингани айтилган.

Чарос Низомиддинова, Hudud24 колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 755

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 716

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 605

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 589

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
3-август 2023, 16:25
946

Сурҳондарёда ҳоким билан тортишиб қамалган мактаб директори, озодликка чиқарилди

Бугун ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган йиғилишда Сариосиёдаги 29-мактаб директори ва ҳоким ўртасидаги тортишув акс этган видеолавҳа тарқалди.

cover image
16-апрел 2024, 12:30
2 765

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш: аттестациядан ўта олмаганлар ишдан бўшатиладими? Муҳим 8 та қоида

Педагоглар аттестация узрли сабабга кўра келмаса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади. hudud24.uz яна бир бор ушбу мавзунинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратади.

cover image
27-март 2024, 10:26
424

Ўзбекистондаги мактабларда қанча ўқитувчи ишлаши маълум қилинди

Кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 61,1 минг нафарга ошган.

cover image
30-декабр 2023, 05:31
363

Оқдарё тумани собиқ ҳокими $200 минг пора билан қўлга олинди

У ички ишлар органларининг собиқ ходими билан ўзаро тил бириктириб, тадбиркордардан катта миқдоржа пул олмоқчи бўлган.