Ўзбекистон
03.08.2023
1 779

Бугун ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган йиғилишда Сариосиёдаги 29-мактаб директори Умида Турсунова ва ҳоким ўртасидаги тортишув акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда директор аёл ноҳақ ишдан бўшатилганини айтиб, жаҳл билан ҳокимга бундан норози эканлигини билдирган. Шунингдек, видеода аёлни ИИБ ходимлари олиб чиқиб кетгани акс этган. Шундан сўнг, директорнинг қамаб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазири муносабат билдирди. ”Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 28- мактаб директори билан боғлиқ вазиятни шахсан ўз назоратимга олдим. Мактаб директори айни дамда маъмурий қамоқ жазосидан озод этилди. Шу ўринда таълим соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир шахс ўз муомала маданияти билан барчага ўрнак бўлиши лозимлигини эслатиб ўтмоқчиман”, деб ёзган вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Мамлакатимизда мавжуд автотранспорт воситаларининг бугунги кундаги сонини бундан 10 йил аввалги сони билан таққосланганда, бир неча маротабага кўпайган.
Ҳоким қамайди, вазир озод қилади, кейин ҳоким яна қамайди… Сариосиёлик директор воқеаси тармоқ фаоллари муҳокамасида
Сурхондарё вилояти ҳокими ва Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори ўртасидаги тортишув акс этган видео тармоқларни портлатди. 3 август куни янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича ўтаётган видеоселекторда директор ҳокимдан қайси сабабларга кўра ишдан бўшатилгани, нима учун асоссиз айблов қилинаётганига изоҳ сўрайди. Бироқ Улуғбек Қосимов аниқ жавоб бермайди ва директор ички ишлар органлари ходими томонидан залдан олиб чиқиб кетилади. Хўш, шундан кейин воқеалар қандай тус олди? “hudud24.uz” мавзуни ўрганаркан, ҳолат бўйича ижтимоий тармоқлардаги фаоллар фикрига қизиқди ва уларни бир жойга жамлади.
Сурхондарёдаги мактаб директори ўз иш фаолиятини давом эттиради – Вазир
Мактабгача ва мактаб таълими вазири мактабдаги маънавий муҳит, таълим сифати ва мазмуни билан боғлиқ ҳар қандай вазият вазирлик назоратида эканлигини таъкидалди.
Оқдарё тумани собиқ ҳокими $200 минг пора билан қўлга олинди
У ички ишлар органларининг собиқ ходими билан ўзаро тил бириктириб, тадбиркордардан катта миқдоржа пул олмоқчи бўлган.
Хоразмда иккита туманга янги ҳоким, вилоятга прокурор тайинланди
Қўшкўпир ва Шовот туманларининг ҳокимлари ўзгарди.