currencies image

12 760,21 UZS

54,42

usd

currencies image

14 704,87 UZS

0,46

eur

currencies image

160,08 UZS

0,88

ru



АсосийЯнгиликларХорижий давлатларда “Ўзбек академияси” (“Uzacademy”) интернет платформаси ташкил этилади

Хорижий давлатларда “Ўзбек академияси” (“Uzacademy”) интернет платформаси ташкил этилади

Ўзбекистон

calendar

18.01.2024

eye

233

Хорижий давлатларда “Ўзбек академияси” (“Uzacademy”) интернет платформаси ташкил этилади

“Хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўрганишни кенг тарғиб қилиш орқали туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда мамлакатимиз нуфузини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–19-сон, 12.01.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

хорижий давлатларда “Ўзбек академияси” (“Uzacademy”) интернет платформаси ташкил этилади;

Платформа Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўргатишни назарда тутади.

юртимизнинг бой илмий, тарихий, маданий ва маънавий меросини ўрганишга қизиқиш юқори бўлган хорижий таълим ва илмий ташкилотларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг марказлари (марказлар) ҳамда “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг “Ўзбекшунослик” (“Uzbek Studies”) кафедралари фаолияти йўлга қўйилади;

ўзбек тили ва адабиётига оид ўқув қўлланма ва дарсликлар, аудио ва видеоматериаллар билан қуйидаги миқдорларда таъминланади:

– 200 та – ўзбек тилини ўрганиш учун;

– 100 та – ўзбек адабиётини ўрганиш учун;

– 100 та – Ўзбекистон маданиятини ўрганиш учун;

– 100 та – Ўзбекистон тарихини ўрганиш учун;

– 20 та – маданий мерос ва туризмни ўрганиш учун.

– 2024 йил якунигача хориждаги ўзбек миллий маданий марказлари ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида ўзбек тили курслари ташкил этилади.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 030

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 015

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
927

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
916

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.