currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларХорижий компаниялар тўққиз ойда қанча солиқ тўлади?

Хорижий компаниялар тўққиз ойда қанча солиқ тўлади?

Life Style

calendar

03.11.2026

eye

34

Хорижий компаниялар тўққиз ойда қанча солиқ тўлади?

2026 йилнинг январ–сентябрь ойларида электрон хизматлар кўрсатувчи 109 та хорижий компания томонидан тўланган солиқлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 85 фоизга ошди. Энг йирик солиқ тўловчилар Apple, Google ва Мета бўлди.

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 2026-йилнинг дастлабки тўққиз ойида 232,8 млрд сўм солиқ тўлади. 

Қўмита маълумотларига кўра, ҳисобот даврида солиқ тўлаган хорижий компаниялар сони 109 тани ташкил этган. Солиқ тушумлари 2025 йилга нисбатан 85 фоизга ошган.

Энг кўп солиқ тўлаган 10 та хорижий компания:

1. Apple — 54,2 млрд сўм;

2. Google — 52,6 млрд сўм;

3. Meta — 46,7 млрд сўм;

4. Valve Corp. — 22,8 млрд сўм;

5. Anthropic — 14 млрд сўм;

6. OpenAI  — 10 млрд сўм;

7. Midasbuy — 4,8 млрд сўм;

8. Booking.com — 4,2 млрд сўм;

9. ТикТок — 2,4 млрд сўм;

10. Anysphere — 2,2 млрд сўм.

Солиқ кодексининг 281-моддасига мувофиқ, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этиши ва солиқларни тўлаши лозим.

2026 йилнинг январ–июн ойларида электрон хизматлар кўрсатувчи 97 та хорижий компания Ўзбекистонда 143,8 млрд сўм солиқ тўлаган. Бу 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 84 фоизга кўп бўлган.

Улашиш: