currencies image

12 640,21 UZS

49,76

usd

currencies image

13 559,15 UZS

1,19

eur

currencies image

137,02 UZS

0,18

ru



АсосийЯнгиликларХотин-қизлар учун қонунчиликдаги муҳим 10 та имтиёз

Хотин-қизлар учун қонунчиликдаги муҳим 10 та имтиёз

Ҳуқуқ

calendar

28.03.2024

eye

287

Хотин-қизлар учун қонунчиликдаги муҳим 10 та имтиёз© Фото: hudud24.uz / habikatura

Хотин-қизлар тадбиркорлиги учун имтиёзли кредит ажратилади. ОТМда ўқиши, контрактини тўлаши учун ҳам қатор енгилликлар берилган. Hudud24.uz қонунчиликда хотин-қизлар учун белгиланган имтиёзлар ҳақида маълумот беради.

1. Тадбиркорлик учун имтиёзли кредит берилади

Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади.

2. ОТМга кириш учун тавсиянома берилади

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасалари киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади

3. «Аёллар дафтари» орқали хотин-қизларга 10 дан ортиқ ёрдам кўрсатилади

Хусусан, «Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга БҲМнинг 150 бараваригача миқдорда кредит ажратилади

4. Касб-ҳунар ўқиш харажатлари қоплаб берилади

Хотин-қизлар нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқиганда қилган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган харажатлар давлат томонидан қоплаб берилади

5. Фаол хотин-қизларга «Мўътабар аёл» кўкрак нишони берилади

Қонунчиликка кўра, «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб, мазкур кўкрак нишони билан:

– жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган;

– ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган;

– соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланади (https://lex.uz/docs/3607779).

6. Давлат хизматига киришда хотин-қизлар учун тенг шароит яратилади

Давлат хизматидаги лавозимларни, шу жумладан раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг равишда иштирок этиши таъминланиши керак.

Давлат органларининг кадрлар хизматлари зиммасига танлов комиссияларига нафақат танловда иштирок этаётган шахсларнинг маълумоти ва касбий тайёргарлиги тўғрисидаги маълумотларни, балки давлат хизматининг тегишли лавозимларида ишлаётган хотин-қизлар ва эркаклар сонининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этиш мажбурияти юклатилади

7. Ҳомиладорлиги сабабли ишга қабул қилмаслик жавобгарликка сабаб бўлади

Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилишни рад этиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтириш тақиқланади.

Аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш, БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Бундан ташқари хотин-қизларга меҳнат қилиш билан боғлиқ 10 дан ортиқ имтиёзлар белгиланган.

8. Гендер тенгликка оид ишларда аёллар бепул адвокат билан таъминлади

Эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланади

9. Бакалавр босқичида ўқиётган айрим хотин-қизлар контрактини тўлаб берилади

Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган хотин-қизлар давлат ОТМлари бакалавр босқичида контракт асосида ўқиганида уларнинг контракт тўловлари ҳокимликлар томонидан тўлаб берилади.

10. Магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизлар контракти тўлаб берилади

Давлат ОТМларида ўқиётган хотин-қизлар учун магистратура босқичига контрактнинг тўлиқ суммаси бюджетдан қоплаб берилади. Бунинг учун ҳар йили хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргача ариза бериши керак.

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2024, 12:32
5 388

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


3-апрел 2024, 12:01
2 337

Алимент учун чет элга чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тартиби: муҳим 6 та қоида

Алимент тўловчи айрим шахсларнинг бевосита даромад манбаи чет элга чиқиш, миграция билан боғлиқ. Бундай ҳолларда чет элга чиқишга қўйилган тақиқни алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент бўйича гаров шартномасини тузиш орқали олиб ташлаш мумкин.


23-апрел 2024, 12:43
1 563

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


24-апрел 2024, 14:07
1 358

Вафот этган шахсни ота сифатида белгилаш мумкинми? Оталикни белгилаш бўйича муҳим 6 қоида

Никоҳда туғилган боланинг ота-онасига оид маълумотлар никоҳ гувоҳномаси асосида ёзилади. Никоҳда туғилмаган боланинг ота-онасига оид маълумотлар-чи? Оталикни белгилашда фарзанд розилиги олинадими? Hudud24.uz мазкур мақолада оталикни белгилашнинг айрим ҳуқуқий асослари ҳақида маълумот беради.