currencies image

12 524,89 UZS

96,40

usd

currencies image

14 456,23 UZS

140,29

eur

currencies image

156,54 UZS

1,90

ru



АсосийЯнгиликларҲудудий электр тармоқлари энергия харажатларини ҳисоблаш калькуляторини ишга туширди

Ҳудудий электр тармоқлари энергия харажатларини ҳисоблаш калькуляторини ишга туширди

Ўзбекистон

calendar

26.04.2024

eye

657

Ҳудудий электр тармоқлари энергия харажатларини ҳисоблаш калькуляторини ишга туширди
Корхона сайтида ишга тушурилган калькулятор орқали 1 майдан кучга кирадиган янги нархларни турли тарифларда ҳисоблаш мумкин.

Калкулятордан ҳавола орқали фойдаланиш мумкин.

Ботга маиший истеъмолчи сифатида бир ойлик электр энергияси миқдорини киритиб, нархларини билиш мумкин.

Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” сайтидаги “Шахсий кабинет” орқали шахсий ҳисоб рақамга оид ма’лумотларни реал вақт режимида олиш имконияти ҳам мавжуд.

Унда истеъмол қилинган электр энергияси миқдори, қолдиқ ва бошқалар тўғрисида маълумотлар берилади.

Бунинг учун олдиндан мобил алоқа рақами турар жойдаги электр таъминоти корхонаси ёки банк кассалари орқали тизимга уланган бўлиши керак.

Шу билан бирга, телефон рақамига “Шахсий кабинет"га кириш учун логин кўрсатилган СМС-хабар тақдим этилган бўлиши лозим.

 

“Шахсий кабинет"га кириш учун тизимга уланган мобил рақамдан “П” ҳарфини 2100 қисқа рақамига СМС-хабар кўринишида юбориб, парольга эга бўлиш мумкин.

Шунингдек, 2100 қисқа рақамига “Д” ҳарфини СМС-хабар кўринишда юбориш орқали, мавжуд қарз ҳақидаги маълумотлар олинади.

Жорий йилнинг 1-майидан бошлаб истеъмолчилар энергоресурслар учун ижтимоий норма асосида табақалаштирилган тартибда ҳақ тўлашни бошлашади. Бунинг учун базавий тариф (ойига 200 кВт/соатгача) 450 сўмни ташкил этади.

Электр энергияси ва табиий газ учун 1 майгача ҳисоб рақам тўлдирилиб қўйилса, икки ой давомида эски тарифамал қилади. Бу эса фақат ижтимоий норма доирасидаги истеъмол ҳажмига қўлланилиб, агар белгиланган ҳажмлар ошиб кетса, икки баравар тариф қўлланилади.

Келгуси йилнинг апрель ойида жисмоний шахслар учун электр ва газ тарифларини яна ошириш режалаштирилмоқда. Базавий тариф киловатт/соат учун 600 сўм бўлади.

Улашиш: