Life Style
12.11.2025
58

Ҳудудий жамоа келишувлари ходимлар ва иш берувчиларнинг тегишли вакиллик органлари ўртасида, тарафларнинг таклифига кўра эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан тузилади.
Ҳудудий жамоа келишувлари ходимларнинг тегишли ҳудуд учун умумий бўлган меҳнат шартларини, кафолатлари ва имтиёзларини белгилайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмига кўра, ҳудудий жамоа келишувлари маълум бир ҳудудий бирлик доирасида тузилади ва шу жойдаги меҳнат бозори шароитлари, инфратузилмавий имкониятлар, ишсизлик даражаси ва ижтимоий эҳтиёжлардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикасида ҳудудий жамоа келишувлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва ўн иккита вилоят кесимида тузилиши мумкин. Шу сабабли, ҳудудий жамоа келишувлари қайси ҳудуддаги иш берувчилар ва ходимлар вакиллари ўртасида тузилган бўлса, ўша ҳудуд учунгина амал қилади.
Ҳудудий жамоа келишувларининг тарафлари сифатида қуйидагилар иштирок этади:
- Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига асосан, ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини амалга ошириш ҳамда ҳимоя қилишда ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилишига ва бирлигига эришиш мақсадида тармоққа доир, ҳудудий ёки касбий ўзига хосликни ҳисобга олувчи бошқа белги бўйича тузиладиган ихтиёрий касаба уюшмаларининг бирлашмалари;
- иш берувчилар вакилларининг ҳудудий бирлашмалари;
- тарафларнинг таклифига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
Ҳудудий жамоа келишувларида улар қайси ҳудуд учун тузилган бўлса, ўша ҳудуддаги ходимларга бериладиган кафолатларни ўзида мужассам этади. Унда:
* минимал иш ҳақи ёки устама миқдори;
* қўшимча таътил кунлари;
* аёллар ва ёшлар учун имтиёзли иш шароитлари;
* меҳнат муҳофазаси бўйича ҳудудий стандартлар;
* касбий қайта тайёрлаш дастурлари каби масалалар тартибга солиниши мумкин.
Ҳудудий жамоа келишувлари бир томондан республика миқёсида қабул қилинган умумий нормаларга зид бўлмаган, лекин шундан авзалроқ бўлиши мумкин бўлган маҳаллий шартларни белгиласа, иккинчи томондан иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги ижтимоий мувозанатни ҳудуд миқёсида таъминлашга хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?
Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар
Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.