Life Style
10.07.2024
768
Ўзбекистон ва дунёда ҳуқуқий соҳа йилдан-йилга ўзгармоқда – тобора жадал пайдо бўлаётган янгиликлар, инновацияларни ҳуқуқий тартибга солиш учун жаҳон трендлари билан бир сафда, баъзан ҳатто олдинда юриш керак. Юристлар рақобатбардош бўлиш, харажатларни камайтириш ва аҳолининг ўсиб бораётган талабларига жавоб бериш учун янги амалиётларни жорий этишмоқда. Технологиялар шиддатига бас келишнинг ягона йўли – улардан бир қадам олдинда юришдир.
Мақолада Ўзбекисттондаги юридик соҳага ҳам сезиларли таъсир кўрсатадиган асосий халқаро тенденцияларни кўриб чиқамиз.
1-тренд: Генератив сунъий интеллект (СИ) ва “DATA” маълумотлар
Сўнгги пайтларда сунъий интеллект юридик соҳага ҳам янги чақириқларни ташламоқда. Аввало, юриспруденциянинг истиқболи масласи.
Мисол учун, Британия фирмаларининг ярмига яқини 2020 йилда сунъий интеллектнинг у ёки бу шаклидан фойдаланган. Ўша пайтда аксарият маълумотлар eDiscovery (катта ҳажмдаги маълумотларни сканерлаш) технологияси орқали тақдим этилар эди. Ҳозир кузатилаётган предиктив таҳлил ва бошқа воситалар камдан-кам қўлланилган.
Бу йил ChatGPT нинг оммалашуви юриспруденцияда ҳам ўз аксини топди. Сунъий интеллектнинг ҳуқуқшунослар ўрнини босиши ҳақида гапиришга ҳали эрта бўлса-да, яқин келажакда рақамли “ҳаммуаллифлар”, “ҳаммаслаҳатчилар” ва “рақамли ёрдамчилар” пайдо бўлишини кузаишимиз мумкин.
Технологиялар ривожланиши билан ҳуқуқшунослар янада асосли қарорлар қабул қилишлари, мижозларга энг яхши хизматларни тақдим этишлари ва кундалик вазифаларни автоматлаштиришлари мумкин. Бу фирмаларга пулни тежашга ёрдам беради, чунки улар қўшимча ходимларни ёллаши ёки иши қиммат ташқи консультантларга мурожаат қилиши шарт бўлмайди.
2-тренд: Технологияларни тартибга солиш муаммоси
Ҳар қандай янги технология сингари, сунъий интеллект ва маълумотлар таҳлили ҳам янги муаммолар ва хавотирларни юзага келтирмоқда. Ҳозирда экспертлар сунъий интеллектнинг интеллектуал мулк ва маълумотлар махфийлигига эҳтимолий салбий таъсири, шунингдек, ушбу технологияларнинг бутун дунё бўйлаб тартибга солиш сиёсатларида қандай акс этиши кераклиги устида бош қотирмоқдалар.
Яқин келажакда Европа мамлакатларида сунъий интеллектнинг ишлаши масалалари қуйидаги 2 та ҳужжат билан тартибга солинади:
3-тренд: Киберхавфсизлик ва маълумотларнинг махфийлиги
Кибержиноятлар сони муттасил ошиб бормоқда. Бундан ташқари, улар мураккаблашди ва қимматлашди.
2023 йилда дунёда маълумотларни сиздириш учун тўланган ўртача ҳақ рекорд даражага етди – 4,45 миллион доллар.
Шу боис давлат ва хусусий компаниялар хавфсизликни ошириш чораларини кўрмоқда. Мамлакатлар ўсиб бораётган таҳдидларга муносиб жавоб бериш учун янги қоидалар ва дастурларни жорий этмоқда.
2024 йилда ташкилотлар ҳимоя учун қўшимча ресурслар жалб қилишлари ва ҳимоя чораларини кучайтиришлари мумкин. Масалан, киберхавфни камайтириш учун ходимларни ўқитиш, шунингдек, технологияларни такомиллаштириш.
4-тренд: ESGнинг роли ортиши
ESG (environmental, social, governance) – бу ташкилотнинг барқарор ривожланиш мақсадларига риоя қилишини англатувчи халқаро атама. Бунда, биринчи навбатда, экология, ижтимоий соҳа ва бошқарув масалаларига эътибор қаратилади. Корхона ва ташкилотлар олдига нафқат қонунийлик ва ҳалоллик, балки қўшимча равишда қуйидаги талаблар ҳам қўйилади:
Қанча катта компания бўлса, шунча кўп ESG омиллари ўртага чиқади. Аммо ҳатто кичик корхона ҳам бу мезонларга жавоб бермаса, мижозларни, ҳамкорлик имкониятларини ва инвестицион жозибадорлигини йўқотиши мумкин.
5-тренд: Меҳнатни ташкил қилишга замонавий ёндашув
Пандемия меҳнатни ташкил қилишда инновацион ёндашувларни жадал жорий этишга мажбур қилди. Хусусан, юриспруденцияда масофавий ишлаш ва виртуал ҳамкорлик тенденцияси ортиб бормоқда. Юристлар янги иқтисодий ва меҳнат воқеликларига мослашиб, технология билан кўпроқ шуғуллана бошладилар.
Бу йил нималарни кутиш мумкин?
Технологиялардан фойдаланиш ҳажми ўсишда давом этади.
Самарадорлик ортидан қуваётган юридик фирмалар харажатларни камайтириб, кўпроқ вазифаларни бажаришга ҳаракат қилишади. Бунда технология ягона ечим бўлиши мумкин.
Тез орада биз корхона ва ташкилотларда кўплаб одатий вазифалар компьютерларга топширилганига гувоҳ бўламиз: хусусан, автоматлаштирилган шартномалар, legal research, комплаенс-амалиётлар ва ҳоказо.
Шаҳноза Соатова тайёрлади
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар
Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.