currencies image

12 855,93 UZS

11,93

usd

currencies image

13 570,72 UZS

20,30

eur

currencies image

128,16 UZS

0,14

ru



АсосийЯнгиликларҲукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди

Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди

Ҳуқуқ

calendar

20.11.2024

eye

68

Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида  ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишларини белгилаб берди.

Кун тартибидан янгиланган Конституциямизга мувофиқ, илк бор қуйи палатада Бош вазир лавозимига номзод ва Ҳукуматнинг келгуси 5 йилга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини кўриб чиқиш масалалари ўрин олган.

Сўзининг аввалида давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда барча бўғиндаги ижро органлари, аввало, Ҳукумат ва унинг раҳбари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганини таъкидлади.

Бугун мутлақо янги ваколат ва вазифаларга эга бўлган Ҳукумат шаклланаётгани қайд этилди.

Келгуси 5 йилда аҳолимиз сони 40 миллиондан ортиши кутилмоқда. Бундай демографик ўсиш, албатта, катта имконият, лекин, шу билан бирга бу ҳолат олдимизга янги-янги, ўткир вазифаларни қўйиши ҳам шубҳасиз.

Аввало, макроиқтисодий мувозанатни сақлаб, келгуси беш йилда иқтисодий ўсиш суръатини 6-7 фоиз атрофида таъминлаш зарур.

Давлатимиз раҳбари Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишларини белгилаб берди.

Аввало, макроиқтисодий мувозанатни сақлаб, келгуси беш йилда иқтисодий ўсиш суръатини 6-7 фоиз атрофида таъминлаш зарур. Бунда инфляция даражаси 5-6 фоиз, бюджет тақчиллиги 3 фоиз доирасида бўлишига эришиш, йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга олиб чиқиш асосий вазифа бўлади.

Ушбу даврда Ҳукумат камида 100 миллиард долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштиришга ҳамда йиллик экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга олиб чиқиб, унда тайёр маҳсулотлар улушини 50 фоизга етказишга эришиши лозимлиги таъкидланди.

Хорижий туристлар оқимини 5 йилда 15 миллион нафарга, туризм хизматлари экспортини 5 миллиард долларга олиб чиқиш учун барча имкониятлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга норасмий иқтисодиётни “соядан чиқариш”да рақамли технологияларни таянч воситага айлантириш лозим. Хусусан, келгуси йилда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни янада рағбатлантириб, онлайн тўловлар улушини 60 фоизга етказиш муҳим вазифа бўлади.

Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида асосий чора-тадбирлар амалга оширилгани ва яқин йилларда ушбу ташкилотга албатта аъзо бўлиб киришимиз таъкидланди.

Улашиш:

Бошқалар

19-ноябр 2024, 12:35
1 690

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 06:15
1 637

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


13-ноябр 2024, 12:35
1 589

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 490

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.