currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларХусусий мактаблар учун янги имтиёзлар

Хусусий мактаблар учун янги имтиёзлар

Ўзбекистон

calendar

30.09.2026

eye

35

Хусусий мактаблар учун янги имтиёзлар

Бу йил 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди. Бу ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўп. Таҳлилларга кўра, 2030 йилга бориб бу рақам 1 миллионга етади. Инвеститсия дастурлари доирасида ҳар йили 180–200 мингўқувчи ўрни яратилмоқда. Ўқув юкламаси юқори бўлган 52 та туманда хусусий сектор улушини ошириш учун янги молиявий механизмлар жорий этилади:

Нукус ш., Тўрткўл, Элликқалъа, Андижон, Асака, Балиқчи, Булоқбоши, Жалақудуқ, Избоскан, Қўрғонтепа, Марҳамат, Олтинкўл, Пахтаобод, Шаҳрихон, Ш. Рашидов, Зарбдор, Пахтакор, Қарши, Нишон, Касби, Кўкдала, Чироқчи, Шаҳрисабз ш., Яккабоғ, Навоий ш., Зарафшон ш., Наманган ш., Косонсой, Наманган, Норин, Тўрақўрғон, Уйчи, Булунғур, Жомбой, Самарқанд, Ургут, Тойлоқ, Термиз ш., Ангор, Денов, Термиз, Узун, Шеробод, Шўрчи, Нурафшон ш., Зангиота, Янгийўл, Бувайда, Учкўприк, Хива ш., Бектемир, Янгиҳаёт.

— хусусий мактаб очиш учун 7 йил муддатга 10 фоизли имтиёзли кредит;

— мактаб очиш ва жиҳозлашга киритилган маблағнинг 15 фоизи субсидия сифатида қопланади (1,5 млрд сўмгача);

— биносини мактаб учун ижарага берганларга ер ва мол-мулк солиғидан имтиёз.

Барча туманларда:

— бўш турган давлат бинолари хусусий мактаб учун 10 йилга бепул ижарага берилади;

— хусусий мактабларнинг халқаро аккредитация харажатининг 50 фоизи қопланади;

— фарзанди хусусий мактабда ўқиётган ота-оналар учун солиқ олинмайдиган даромад чегараси 3 млн сўмдан 6 млн сўмга оширилади.

Натижада ота-оналар йилига 6–7 млн сўмтежайди. Солиқ идоралари ҳар ой якунида тўловларни автоматик қайтарадиган тизим яратади. Натижада ота-оналар йилига 6–7 млн сўм тежайди. Солиқ идоралари ҳар ой якунида тўловларни автоматик қайтарадиган тизим яратади.

Улашиш: