Ҳуқуқ
02.10.2026
203

Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган айрим ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланиши мумкин. Бунинг учун белгиланган ёш ва меҳнат стажи талабларига жавоб бериш ҳамда уч ой давомида мақбул иш топилмаган бўлиши керак.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 сентябрдаги 519-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентда тегишли тартиб белгиланган.
Унга кўра, меҳнат шартномаси алоҳида асосларга биноан бекор қилинган қуйидаги шахслар муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича мурожаат қилиши мумкин:
умумий меҳнат стажи камида 25 йил бўлган 58 ёшдан 60 ёшгача эркаклар;
умумий меҳнат стажи камида 20 йил бўлган 53 ёшдан 55 ёшгача аёллар.
Сўровнома Ягона интерактив давлат хизматлари портали — ЯИДХП орқали юборилади. Унга меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақидаги буйруқ нусхаси илова қилиниши керак. Агар меҳнат стажи тўлиқ рақамлаштирилмаган бўлса, меҳнат дафтарчаси нусхаси ҳам тақдим этилади.
Маҳаллий меҳнат органи ҳужжатларни икки иш куни ичида текширади. Шундан сўнг мурожаат қилган фуқаро иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинади ва унга уч ой давомида мақбул иш топиш чоралари кўрилади.
Агар шу муддат ичида мақбул иш топилмаса, фуқаро ишсиз деб эътироф этилади. Муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома эса Пенсия жамғармасига юборилади.
Пенсия тайинланганидан кейин ишсизлик нафақасини тўлаш кейинги ойдан бошлаб тўхтатилади.
Мазкур давлат хизмати бепул кўрсатилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.