currencies image

12 618,26 UZS

14,54

usd

currencies image

13 675,67 UZS

29,62

eur

currencies image

142,90 UZS

0,31

ru



АсосийЯнгиликларҚирқ қиз булоғи

Қирқ қиз булоғи

Ўзбекистон

calendar

05.07.2024

eye

220

Қирқ қиз булоғи

Олмалиқ шаҳридан 6 километрча ғарбда Кўл ота қишлоғи бор. Унинг юқори томонидаги тоғ тагида 40 та булоқ қайнаб ётибди. Сувларининг таъми ҳар хил. Замонавий тиббиёт уларнинг турли дардларга даво эканини тасдиқлаган. Бу ер ҳозирги пайтда зиёратгоҳга айланган. Ҳар куни Ўзбекистон ва қўшни республикаларнинг турли вилоятларидан юзлаб зиёратчилар ташриф буюришади.

Маҳаллий аҳолининг ҳикоя қилишича, VIII асрларда бу жойларда бир подшоҳ ҳукм сурган. Унинг ёлғиз қизи бўлган экан. Азалдан бу ерлар турли қазилма бойликлари, хусусан олтин конларига бой бўлгани учун бу заминга кўп мамлакатлар ҳукмдорлари кўз тиккан.

Бир куни ёв бостириб келади. Подшоҳ лашкарлари билан ёвга қарши чиқади. Бироқ ёв сон-саноқсиз эди. Енгилишини сезган подшоҳ қизига чопар юбориб, яширинишни амр этади. Қиз қирқ канизаги билан тоққа қочиб кетаётиб, душман лашкарларига дуч келади. Ор-номусини сақлаб қолиш учун қизлар ўзларини чуқурликдаги кўлга отадилар ва ҳалок бўладилар.

Орадан йиллар ўтиб, кўлнинг қуйи қисмида Кўл ота қишлоғи бунёдга келади. Қишлоқ аҳолиси кўпайган сайин сувга бўлган талаб кучая боради. Бора-бора кўлнинг суви камлик қилиб қолади. Улар кўлнинг кўзини очишга мажбур бўлишади. Бироқ сув сатҳи йилдан-йилга пасайиб бораверади. Орадан яна 100 йиллар ўтиб, кўлнинг ўрнида булоқлар ҳосил бўлади.

Маҳаллий аҳоли бу ерга келиб, булоқларни санаб кўришса, жами қирқта экан. Шунда улар ота-боболари айтиб кетган ҳикояни, яъни кўлга ўзларини ташлаб, ҳалок бўлган қирқ қиз ривоятини эслашади ва унга Қирққиз булоқ дея ном беришади. Бу муқаддас маскан зиёратгоҳга айланади.

Мустақиллик йилларида, аниқроғи 2003 йилга келиб, аҳоли ташаббуси билан бу ер яна одамлар гавжум бўладиган зиёратгоҳга айланди. Ҳозир аҳоли миллий байрамларни ҳам шу ерда нишонлашаяпти.

Шу маънода юртимизда қирқ рақамига тақаладиган манзил, жойлар кўп учрайди. Мисол дейсизми? Қирқ қиз ғори (Жиззах ви­лояти, Ғаллаорол туманида), Қирқ қиз қалъаси, (Қорақалпоғис­тон Республикаси, Элликқалъа туманида), Қирқ қиз тошга айланган манзил (Навоий вилояти, Хатирчи туманида) “Қирқ қиз” қалъаси (Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида) ва ҳакозо.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
5 206

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 554

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 416

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


20-июн 2024, 13:37
1 306

1-синфга қабул бошланди: муҳим 10 саволга жавоб

Мактабларда 1-синфга қабул бошланди. Онлайн ҳужжат топшириш мумкин бўлган ҳудудлар эълон қилинди, бошқа ҳудудларда ҳужжатлар қандай топширилади? Бола ўзи яхши билмайдиган тилда таълим олиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақола орқали шу ва шу каби саволларга жавоб беради.

Мавзуга доир янгиликлар: