Ўзбекистон
29.04.2021
1 838

Мен яшаётган қишлоқда масжид йўқ. Қишлоқда масжид очиш учун қаерга мурожаат қилсак бўлади ва тартиби қанақа?
Саволга Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида АОКАда ўтказилган брифингда жавоб берди:
“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ (16-модда) диний ташкилотларга ер ажратиш ҳамда ибодат биноси қуриш масаласида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига мурожаат қилиниши лозим. Масжид биноси қуриб битказилгач, масжидни рўйхатдан ўтказишга Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати олиниши керак. Бунда Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ҳужжатлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси орқали Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари Адлия вазирлиги томонидан, бошқа диний ташкилотлар (масжидлар, черковлар) тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланганУлашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўзбекистонда Измир шартномаси ратификация қилинди
Энди иш берувчи ходимни ишга қўймасликка ҳақли, агар…
Автомашинамни ижарага бермоқчиман. Бунга турмуш ўртоғимнинг розилиги шартми?
Оилада зўравонлик бўлса қандай ҳимояланиш мумкин?